31.05.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Гулзор” соғломлаштириш оромгоҳида 2024 йилда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини мазмунли ўтказиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Унда вилоят Kенгаши раиси С.Файзиева, Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаменти директорининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари О.Мирзамахмудов, маданий-маьрифий ишлар бўлими мудири Т.Абдурахманов, Ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқарма масъуллари, шифокор ва ҳамширалар, санитария ва эпидемиология марказларидан бириктирилган ҳамда бошқа тегишли ходимлар иштирок этди.
Тадбирда мавсумни жорий йил 5 июндан бошлаш режалаштирилганлиги айтилди. Маълум қилинишича, бу йилги мавсум давомида вилоятда жами 166 та оромгоҳ, яъни 18 та стационар ҳамда 148 та соғломлаштириш майдончалари фаолият юритади ва уларда 48 минг нафарга яқин болаларнинг соғломлаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, оромгоҳларга 1 минг 400 нафардан зиёд педагог, 230 нафар тиббиёт ходими, 220 нафар ички ишлар, миллий гвардия, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилади.