Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Cеминар йиғилиш ўтказилди

19.11.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг 2020 йил 11-ноябрь куни ўтказилган VIII Қурллтойида қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари”, ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар ва келгуси йиллар учун белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш максадида “Андижон ХЭТК” АЖда  2020 йил 17-ноябр куни катта мажлислар залида семинар йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Андижон Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мехнаткашларнинг ижтимоий иктисодий манфатларини химоя қилиш бўлим мудири Э.Тешабоев қатнашди.

Семинар йиғилишида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII Қурилтойи очилиши муносабати билан йўллаган табриги хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII Қурилтойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-мехнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожати ўкиб эшиттирилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2016-2020 йиллар давомида амалга оширилган фаолияти тўғрисида суратга олинган видео фильм намойиш этилди.

Семинар йиғилишда ТЭТК, ШЭТК ва  бўлимлардан касаба уюшма қўмитаси вакиллари (цехком) хамда касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирок этди.

Шокир Ўринбоев

Андижон ҲЭТК АЖ КУҚ раиси

Click to listen highlighted text!