Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Чемпион қиз оиласи касаба уюшмалари эътиборида

05.08.2024. Бугун, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев ҳамда бошчилик касаба уюшмалари фаоллари Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоасига биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрованинг хонадонида бўлишди.

Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклашиб, ота-онасига  миннатдорлик билдирди ҳамда касаба уюшмаларининг  ташаккурномаси,  совғалар ва оила аъзолари билан биргаликда Хоразм вилоятига ташкил этладиган 3 кунлик бепул саёҳат сертификатлари топширилди.

Яна бир бор чемпион қизимиз Диёра Келдиёровани самимий табриклаймиз.