[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Федерациянинг янги кўринишдаги рамзлари: тимсоли (эмблемаси) ва байроғини яратиш бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшдан кичик бўлмаган барча фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Танловга тақдим этиладиган рамзлар тасвири ва тавсифида:

– касаба уюшмалари фаолиятининг қонунийлик, ихтиёрийлик, тенг ҳуқуқлилик, очиқлик ва ошкоралик каби асосий принциплари;

касаба уюшмалари ҳаракати касаба уюшмалари аъзоларининг бирдамлигига асосланганлиги ҳамда Федерациянинг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиоридаги асосий ғоя;

касаба уюшмаларининг меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликда иштирок этиши ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги ваколатлари;

Федерациянинг асосий мақсади – аъзо ташкилотларнинг устав вазифаларини бажаришдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, уларнинг умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш эканлиги акс эттирилиши лозим.

Шунингдек, Федерациянинг янги кўринишдаги рамзлари содда ва осон тушуниладиган, эсда қоларли, тўртдан ортиқ рангга эга бўлмаган ҳолда, қора ва оқ рангда яхши қабул қилинадиган, келгусида Федерациянинг турли атрибутлари (босма маҳсулотлар, эсдалик совғалари, нишонлар ва ҳ.к.)да акс эттириш ва фойдаланиш учун қулай бўлиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган ишлар мўйқаламда чизилган (А3 форматли қоғозда) ёки компьютер графикасида (bmp, .gif, .jpeg, .cdr форматларида) тайёрланган бўлиши мумкин.
Федерациянинг янги кўринишдаги рамзлари Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларига ўхшаш бўлмаслиги керак.

Танловга тақдим этиладиган ишлар tanlov@kasaba.uz, admin@kasaba.uz электрон манзиллари орқали 2020 йилнинг 20 сентябригача қабул қилинади.

Танловга қуйидагилар электрон кўринишда тақдим этилади:
Рамзларнинг рангли тасвири;

Рамзларнинг тавсифи (тавсифда рамз нимани акс эттиргани баён қилинади, тавсиф аниқ ва лўнда бўлиши лозим);

– паспорт нусхаси;
– иштирокчининг исми-шарифи, иш (ўқиш) жойи, телефон рақами, яшаш манзили.
Танловга тақдим этилган ишлар Комиссия томонидан икки босқичда кўриб чиқилади:

биринчи босқичда танловга тақдим этилган барча ишлар кўриб чиқилиб, танлов шартларига тўлиқ жавоб берадиган 4 та рамз тасвири ва тавсифи аниқланади;
иккинчи босқичда эса ажратиб олинган рамз тасвирлари ва тавсифлари Комиссия томонидан сараланиб, энг яхши иш муаллифи ғолиб деб топилади.
Танлов ғолиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 20 (йигирма) баробари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, танлов совриндорларига 3 та рағбатлантирувчи мукофот топширилади.