Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Энергетиклар масканида Навоийхонлик маънавият кечаси

09.02.2024.

Бугун “Сирдарё ИЭС” меҳнаткашлари иштирокида буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ходимлар Навоийнинг нодир ва дурдона асарларидан намуналар ўқидилар ва савол-жавобларда иштирок этдилар.

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари ва мақом усталари томонидан Алишер Навоий ғазаллари ва уларга басталанган тароналар, мақомлар ижро этилди.

Тадбир доирасида Нвоий ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати