Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловининг Миробод тумани босқичи ғолиби аниқланди

15.08.2022. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида 2022 йилнинг 1 март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг баёнида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясига бир қатор вазифалар топширилган.

Бундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов мутасаддилигидаги Республика комиссияси масъуллигида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика танловининг Низоми ишлаб чиқилиб, унга асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”  кўрик танлови эълон қилинган эди. Низомга мувофиқ мазкур танловнинг туман босқичи жорий йилнинг июл-август ойларида, ҳудудий босқичлар эса сентябрь ойида ўтказилиши белгиланган.

Мазкур танловнинг асосий мақсадиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими йўналишидаги ишларни қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш, хусусан, хотин-қизлар муаммоларини “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, жамиятимиздаги аёлларнинг ўрни ва мавқеини оширишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ролини ошириш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш борадасида салмоқли натижаларга эришаётган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари тажрибасини оммалаштириш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлиги ва доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш ишларига муносиб ҳисса қўшиш, шунингдек, “Аёллар дафтари” тизими доирасида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатаётган маҳалла хотин-қизлар фаолларини муносиб рағбатлантиришдан иборатдир.

Куни кеча “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловининг Миробод тумани босқичи ва унинг ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари, секторлар кесимида танловда ғолиб бўлган маҳалла хотин-қизлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда туман аҳолиси иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, секторлар кесимида ташкил этилган беллашувларда Миробод туманининг 1-секторидаги 9 та маҳалла хотин-қизлар фаоли ўртасида “Файзиобод” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Ғуломова, 2-сектордаги 10 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари орасида “Салар” маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Лайло Адилова, 3-сектордаги 10 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Биродарлик” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Саодат Нормуратова, 4-сектордаги 10 та маҳалла хотин-қизлар фаоли ичида “Юксалиш” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Марғуба Халилова энг яхши деб топилиб, танловнинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эдилар.

Секторлар бўйича ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар хотин-қизлар фаолларининг туман босқичидаги беллашувлари ҳам ниҳоятда қизғин кечди.

Хусусан, ҳакамлар ҳайъати улар фаолиятини хотин-қизлар фаолларининг хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, “Аёллар дафтари” тизими орқали уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошираётган ишлари, хотин-қизлар бандлигини таъминлашдаги ташаббускорлиги, амалга ошираётган ишлари ҳамда маҳалладаги оила ва хотин-қизлар билан боғлиқ комиссиялар фаолияти самарадорлиги, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва жамоатчилик вакиллари билан ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик тизимининг самарадорлиги каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда баҳоладилар.

Шунингдек, секторлар кесимида ғолиб бўлган маҳалла хотин-қизлар фаоллари “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик танловининг туман босқичида 3 та шарт – ўзини таништириш, савол-жавоблар ва эркин мавзудаги саҳна кўринишларини намойиш этиш бўйича ўз маҳоратларини ҳам намоён этдилар.

Хусусан, 1-шарт, яъни ўзини таништириш шартида фаоллар ўз фаолиятлари тўғрисида ҳикоя қилувчи таҳлилий ва статистик маълумотлардан иборат видеоролик тайёрлаб, йиғилганлар эътиборига ҳавола этдилар.

2-шарт бўйича улар ўз фаолиятлари, шунингдек, “Аёллар дафтари” тизими йўналишида олиб борилаётган ишларнинг тартиб тамойиллари билан боғлиқ саволларга жавоб бердилар.

Эркин мавзудаги саҳна кўринидан иборат 3-шартда эса иштирокчилар бугунги куннинг долзарб мавзуларидаги чиқишлари орқали хотин-қизлар ҳаётида юз бераётган муаммолар ва уларнинг ечимларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Туман босқичи иштирокчиларини баҳолашда жамоатчилик фикрига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг мазкур уччала шартдаги иштироклари ҳамда тўғри жавоблари, баҳолаш мезонидаги кўрсаткичлар бўйича олиб бораётган ишлари ҳамда уларни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилгач “Юксалиш” маҳалла хотин-қизлар фаоли Марғуба Халилова ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг Миробод туман босқичи ғолиби деб топилди.

Танловда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган маҳалла хотин-қизлар фаоллари Касаба уюшмалари ва туман ҳокимлиги дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Биринчи ўринни эгаллаган ғолиб танловнинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари

Click to listen highlighted text!