Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“ENTER Engineering Rte Ltd” компанияси ишчилари муаммоси ўз вақтида бартараф этилган

12.10.2020. Фейсбук ижтимоий тармоғида “Еnter Engineering” компанияси ишчилари маъмуриятдан маошини беришларини талаб қилаётгани тасвирланган видео бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қўйидагиларни маълум қилади:

Видеотасвирдаги воқеалар “ENTER Engineering Rte Ltd” компанияси «Самарканд туристик маркази» лойиҳасида 2020 йилнинг 10 сентябрь куни руй берган.

Июнь ва июль ойлари учун ойлик маошларини олмаганликлари сабабли иш берувчидан ойлик маошларини тўлаб беришини сўраб йиғилган бир гуруҳ ишчилар аввалроқ “ENTER Engineering Rte Ltd” компаниясига субподрядчи сифатида фаолият кўрсатувчи НСГД (Надым Строй Газ Добыча) компаниясида меҳнат қилганлар, июль ойидан бошлаб эса “ENTER Engineering Rte Ltd” компаниясига ишга ўтганлар. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, НСГД (Надым Строй Газ Добыча) ҳорижий компанияси субподряд оркали шартнома асосида “ENTER Engineering Rte Ltd” компаниясида ишларни амалга оширади. Ойлик олмаганлари учун норозилик билдирган ишчилар ҳам шартнома асосидаги ишлар тугагаллангач, ишсиз колмасликлари учун келишилган холда “ENTER Engineering Rte Ltd” компаниясига ишга ўтганлар.

Янги ишга кабул килинган ишчиларга ойлик маошлари ўтказиб бериладиган пластик карточкалар очиш учун керакли хужжатлар тайёрланиб, OFB (Orient Finans Bank)га жўнатилган. Пластик карточкаларни очиш учун хужжатларни тайёрлаш ва банкдан олиб, ишчиларга таркатиш учун маълум вакт сарфланганлиги, Компания ҳисоб рақамида етарли пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли  ишчиларнинг ойлик маошлари пластик карточкаларга ўз вактида ўтказилмаган.

Шу сабабли 2020 йилнинг 10 сентябрь куни ишчилар томонидан билдирилган норозиликлар вактида “ENTER Engineering Rte Ltd” компаниясининг бошланғич  касаба уюшма ташкилоти, шунингдек, “Самарканд туристик маркази” лойиҳасининг цех касаба уюшмаси фаоллари ишчи ходимлар билан дарҳол суҳбат ўтказиб, вазиятга аниқлик киритганлар ҳамда зудлик билан Компания раҳбарияти билан музокаралар олиб бориши натижасида 2020 йилнинг 17 сентябр куни “ENTER Engineering Rte Ltd” компанияси ишчи-хизматчилари ўртага кўйган барча талаблар бажарилишига эришилган. Яъни, ойлик маошлар бўйича қарзлар ва тўловларни тўлик амалга оширилган. Шунингдек, ушбу воқеа Компания буйича кенг муҳокама килиниб, келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик бўйича керакли чора-тадбирлар кўрилган.

Ана шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий тармокларда таркатилган хабар ҳозирги кунда долзарб эмас.

Click to listen highlighted text!