Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

 “ERIELL”ДА КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТИ ТУЗИЛДИ

31.08.2021. Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган йирик хорижий инвесторлардан  “ERIELL Oilfield Servises Middle East DMCC” компанияси Республикамиз нефт-газ тармоғида ўз ўрнига эга бўлган йирик хорижий корхоналардан бири ҳисобланади. Мазкур корхона нефт-газ конларида бурғулаш ишларини янги замонавий технологияларни қўллаган холда амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида Қарши шаҳрида “ERIELL Oilfield Servises Middle East DMCC” ташкилотининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантин туфайли таъсис конференцияси селектор тизими орқали ўтказилиб, унда корхонанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги студияларидан делегатлар иштирок этдилар.

Таъсис Конференцияси ишида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Собиржон Эгамбердиев иштирок этиб, йиғилганлар эътиборига касаба уюшмаси аьзолик афзаликлари ва имтиёзлари, сўнги йилларда касаба уюшма тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳорижий турдош касаба уюшмалари билан ҳамкорлик, ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ҳамда бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бу орқали меҳнат жамоаларида кўтаринки кайфиятни таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ишларини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши фаолиятига тааллуқли ушбу маълумотлар ҳамда шу кунгача “ERIELL Oilfield Servises Middle East DMCC” ташкилоти раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар ўз самарасини берди. Яъни делегатлар “ERIELL Oilfield Servises Middle East DMCC” ташкилотида касаба уюшма қўмитаси тузилиши ҳақидаги таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

Ўз навбатида касаба уюшма қўмитаси аъзолари, унинг раиси, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда раиси сайланди.

Йиғилиш делегатлари томонидан Азамат Нарқулов 7000 нафардан ортиқ ходим ишлайдиган нуфузли корхонанинг касаба уюшма қўмитаси раислигига муносиб кўрилди.

— Сўнгги йилларда мамлакатимизга ўз сармоясини олиб кириб, фаолиятини йўлга қўйган хорижий корхоналарнинг сони ошди, —деди биз билан суҳбатда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Собиржон Эгамбердиев.—Табиийки, бу корхона ва ташкилотларда минглаб ҳамюртларимиз меҳнат қилишмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини касаба уюшмаси ҳимоясига олиш, ходимларни аъзолик афзалликларидан баҳраманд қилиш эса бугунги куннинг устувор талабларидандир. Шу муносабат билан биз ҳорижий корхоналар раҳбарлари билан мунтазам равишда мулоқот ва музокаралар олиб бормоқдамиз. Бунинг натижаси ўлароқ ўтган йилларда “Enter engeenering” компаниясида касаба уюшма ташкилоти тузилганди. Бугунга келиб, компания бошланғич касаба уюшма ташкилоти ходимлар манфаатига хизмат қилиши билан бирга, унинг самарали фаолияти қатор халқаро касаба уюшмалари томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Ишонамизки, бугундан иш бошлаган “ERIELL Oilfield Servises Middle East DMCC” ташкилотининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси иш берувчи билан ижтимоий шерикликда амалга оширадиган ишлари ортидан ходимларнинг энг яқин суянчига айланади, меҳнат жамоасининг ишончини қозонади.

Шу ўринда “ERIELL Oilfield Servises Middle East DMCC” ҳорижий корхонаси фаолияти тўғрисида тўхталадиган бўлсак, «2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» доирасида ERIELL Group томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда Бухоро вилоятидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Андакли» конининг 15-сон қудуғи ишга туширилди. Ушбу Қудуқ дебити суткасига 220 минг метр кубни ташкил этди.

Шунингдек, ERIELL Group ўз ходимларининг малакасини ошириш масаласига ҳам катта эътибор қаратади.

Чунки, бугунги кунда нефт ва газ қазиб олиш соҳасидаги ўзгариш ва янгиланишлар, хусусан, технологияларнинг ривожланиб бораётгани замон билан ҳамнафас бўлиш, малака ва кўникмаларни ошириб боришни талаб этади. Бундан ташқари, объектларда режадагидек ва тўғри ташкил этилган фаолиятни таъминлаш учун ERIELL Group ходимлари мунтазам равишда ўз билим ва малакасини ошириш боришлари зарур.

Шу боис ҳам Бурғулаш эритмалари хизмати томонидан ходимлар учун қия йўналтирилган бурғулаш, бурғулаш технологияси, тозалаш тизими каби йўналишларда ўқув курслари ташкил этилган.

Ушбу ўқув курслари амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг бурғулаш бўйича малакаларини такомиллаштириш, белгиланган даражани сақлаб туришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати 

 

Click to listen highlighted text!