[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.11.2022. Евроосиё металлурглар Федерациясининг режасига асосан жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари Туркия Давлатининг Анқара шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ходимлари учун қисқа муддатли ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият олиб бораётган 23 нафар ходимлар иштирок этдилар.

Cеминар доирасида тингловчилар “Туркия Республикасининг меҳнат қонунчилиги”, “Жамоа шартномаларини тузиш бўйича музокаралар жараёни”, Туркметал касаба уюшмаларига қарашли “Arçelik” (Beko) заводи касаба уюшмалари фаолияти ҳамда меҳнаткашлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Қисқа муддатли ўқув якуни бўйича олинган тажрибалар муҳокама қилиниб, тингловчиларга сертификатлар топширилди.