[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.10.2014. АТБ «Қишлоққурилишбанк» Навоий минтақавий филиали жамоада 80 нафар аъзо бор. Иш берувчининг бошланғич касаба уюшма билан фикрдош эканлиги эзгу ишларимизга қанот бахш этаётир. Кейинги 2 йил ичида 10 млн. сўмдан ортиқ қийматга эга бўлган 15 турдаги махсус кийим­кечак харид қилинди. Меҳнат хавфсизлиги бўйича биринчи ёрдам кўрсатиш учун асбоб-анжомлар тахт қилиб қўйилди. Вилоят меҳнат бош­қармаси билан  ҳамкорликда ташкил этилаётган  ўқув­семинарлар ҳам бугун ўз самарасини бераётир. 

 

Эҳтиёжманд  оилаларга имкон қадар кўмаклашилмоқда. Шу мақсадда тегишли хонадонларга бориб, уларнинг яшаш тарзи, шарт-шароити ўрганиляпти. Шундай оилалар вакилларидан 14 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.

 

Яқинда жамоа аҳлининг таклифи билан кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирган.