Фаолиятимиз кўлами кенг
28.10.2014. АТБ «Қишлоққурилишбанк» Навоий минтақавий филиали жамоада 80 нафар аъзо бор. Иш берувчининг бошланғич касаба уюшма билан фикрдош эканлиги эзгу ишларимизга қанот бахш этаётир. Кейинги 2 йил ичида 10 млн. сўмдан ортиқ қийматга эга бўлган 15 турдаги махсус кийимкечак харид қилинди. Меҳнат хавфсизлиги бўйича биринчи ёрдам кўрсатиш учун асбоб-анжомлар тахт қилиб қўйилди. Вилоят меҳнат бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ўқувсеминарлар ҳам бугун ўз самарасини бераётир.
Эҳтиёжманд оилаларга имкон қадар кўмаклашилмоқда. Шу мақсадда тегишли хонадонларга бориб, уларнинг яшаш тарзи, шарт-шароити ўрганиляпти. Шундай оилалар вакилларидан 14 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.
Яқинда жамоа аҳлининг таклифи билан кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирган.