Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“FARG’ONAAZOT” АЖда “ИБРАТЛИ ОИЛА” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бир қаторда, ходимлар маънавиятини юксалтириш, маданий-маърифий тадбирлар орқали меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш каби йўналишларда ҳам тизимли ишларни олиб бормоқда.

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳам тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари фаолиятида маънавий-маърифий тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.  

Куни кеча тармоқ тизимидаги «Farg’onaazot» АЖда “Корхонанинг ибратли оиласи”  номли кўрик танлови ўтказилди. Танловда корхонада фаолият юритаётган ёш оилалар иштирок этдилар.

– “Хлорат натрий дефолианти ишлаб чиқариш цехи”дан – Тиллабоевлар оиласи, “Сода ишлаб чиқариш цехи”дан – Ҳамдамовлар оиласи, “Алоқа цехи”дан – Исроиловлар оиласи ва “Механик таъмирлаш цехи”дан Мамажоновлар оиласи фаол иштирокчилар сафидан ўрин олдилар, – деди Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассиси Шаҳина Жўраева.

Учта шарт бўйича ўтказилган  танловнинг биринчи – “Танишув” шартида иштирокчилар ўзлари ва фаолият турлари тўғрисида ўзига хос чиқишларни намойиш этдилар.

“Савол-жавоб” шартида эса ёш оилалар вакиллари ўзларининг ҳуқуқий саводхонлигини намоён этиб, меҳнат қонунчилиги, халқаро меҳнат стандартлари йўналишларида мавжуд билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

“Эркин ижодий салоҳият намойиши” номли учинчи шартда иштирокчилар бугунги кунда долзарб бўлган муаммолар, хусусан оилалар маустаҳкамлигини сақлашда қайнона келин муносабатларининг ўрни, ажралишларнинг олдини олиш, фарзанд тарбиясидаги масъулият, интернетдан тўғри фойдаланиш, китобхонликни тарғиб этиш каби мавзуларда саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Танлов якуни бўйича берилган баҳолар натижасига кўра Ҳамдамовлар оиласи “Билимдон оила”, Мамажоновлар оиласи “Аҳил оила”, Исроиловлар оиласи “Китобхон оила”, Тиллабоевлар оиласи “Интилувчан оила” номинацияларида ғолибликни қўлга киритдилар.

Ғолиб оилаларга корхона касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!