Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Фарҳод” маданият саройида Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят анжумани бўлиб ўтди  

10.09.2021. Навоий вилоятидаги “Фарҳод” маданият саройида Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят анжумани ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами руҳига ҳамоҳанг безатилган маданият саройига кираверишда меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Меҳмонлар дастлаб болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳаёти, уларда фаолият юритган тўгаракларда ўғил-қизлар томонидан тайёрланган ижодий ишларга бағишланган кўргазма, 2021 йилги соғломлаштириш мавсуми жараёнларидан фотолавҳалар билан танишдилар.

Шундан сўнг анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган анжуман ташкилотчилари томонидан иштирокчилар эътиборига жорий йилги ёзги болаларни соғломлаштириш мавсуми якунларига оид маълумотлар ҳавола этилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда болажонларнинг ёзги таътилни мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун замонавий, шинам, барча талабларга жавоб берадиган оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Йил сайин оромгоҳларда болажонларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ошиб бормоқда. Уларнинг дам олиш билан бирга спорт билан шуғулланишлари, турли маданий тадбирларда иштирок этишлари учун имкониятар яратилган.

Навоий вилоятида жорий йилги мавсум давомида 11 та стационар оромгоҳ фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 8 минг 398 нафар, Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги 5 та кундузги оромгоҳда 1 минг 92 нафар, жами вилоят бўйича 9 минг 490 нафар бола дам олдирилди.

Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги “Зарафшон”, “Болажон”, “Сармиш” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари”га китилган оилаларнинг 1 минг 24 нафар фарзандлари корхона маблағлари ҳисобидан бепул соғломлаштирилди. Мавсумга вилоят бўйича 465 нафар педагог ходим, 86 нафар тиббиёт ходими, 54 нафар ИИБ ходими, 42 нафар спорт ва сузиш бўйича йўриқчи,  14 нафар кутубхоначи, 17 нафар мусиқа раҳбари ва 442 нафар техник ходимлар жалб этилди.

Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят анжуманида оромгоҳларда фаолият кўрсатган ходимлар орасидан кўпчиликка ўрнак бўлган ўз касбининг фидоийлари тақдирланди. Хусусан, “Энг  фаол ҳамкор” номинацияси бўйича Навбаҳор тумани санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи Журъат Жўраев, “Энг масъулиятли ташкилотчи” номинацияси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши ишлар бошқарувчиси Тўлқин Ўсаров, Қизилтепа туман халқ таълими бўлими мудири Ўлмасжон Истамов, “Қизилқумцемент” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Бахронов Алишер, “Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Файзиева тақдирланди.

“Энг  фаол ҳомий” номинациясида ғолиблик “Навоийазот” АЖ Қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси бошлиғи Мусафир Акберовга ва “Қизилқумцемент” АЖнинг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича директори Акмал Эргашевга насиб этди.

“Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси бўйича эса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши тасарруфидаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мавсумий директори Дилмурод Нафасов, “Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавсумий директори Дилбар Умарова, “Қизилқумцемент” АЖ тасарруфидаги “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи Гулноз Жўрақулова, Қизилтепа туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавсумий директори Равшан Шомуротов, Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Шодлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи мавсумий директори Ўлмас Иброҳимов, “Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи  директори Наталья Кондрикова муносиб тақдирланди.

Шунингдек, “Энг ғамхўр тарбиячи” номинацияси бўйича:

“Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош тарбиячиси   Амрилло Шаропов
“Қизилқумцемент” АЖ тасарруфидаги “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбиячиси   Ҳошимжон Ҳамидов
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи  тарбиячиси   Азиза Ризаева
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Шодлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи  тарбиячиси   Сарвиноз Ўктамова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши тасарруфидаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош тарбиячиси   Наргиза Шакирова

 “Энг  моҳир тўгарак раҳбари” номинацияси бўйича

“Қизилқумцемент” АЖ тасарруфидаги “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳи тўгарак раҳбари   Камол Қодиров
“Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи тўгарак раҳбари   Гулҳаё Маҳмудова
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Шодлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи  мусиқа тўгараги раҳбари   Умид Очилов

“Энг фаол етакчи” номинацияси бўйича

Қизилтепа туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош етакчиси   Олтиной Давронова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши тасарруфидаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош етакчиси   Шодиали Шосаидов
“Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бош етакчиси   Шомурод Бекназаров
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Шодлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи  бош етакчиси   Шамшод Ҳамидов

 “Энг яхши спорт мураббийси” номинацияси бўйича:

“Қизилқумцемент” АЖ тасарруфидаги “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳи спорт йўриқчиси Теймур Гамидов
“Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи сузиш бўйича йўриқчиси   Лазиз Ходжаев

 “Энг яхши тиббиёт ходими” номинацияси бўйича:

“Қизилқумцемент” АЖ тасарруфидаги “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳамшираси   Лайло Ўрозова
Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи тиббиёт ходими   Маҳбуба Шералиева

 “Энг яхши пазанда” номинацияси бўйича:

“Қизилқумцемент” АЖ тасарруфидаги “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ошпази   Ирода Ачилова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши тасарруфидаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ошпази   Гулсум Бурхонова
Қизилтепа туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ошпази   Нигора Тешаева
Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ошпази   Ғофир Ўроқов

 Ғолиб деб топилиб, муносиб тақдирландилар. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати