Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фаррошнинг ҳам ҳимоячиси бор

05.12.2022. Ғузор туманидаги 28-ўрта умумий таълим мактабида узоқ йиллардан буён фаррошлик қилиб келган Назокат Бойматова пенсия ёшига етгани учун унга энг кам иш ҳақи миқдорида пенсия белгиланди. Иш берувчи эса унинг ишини ярим ставкага туширишга қарор қилди…

Бойматованинг оилавий шароити оғир, бутун рўзғор сарф-харажатлари унинг маоши ва пенсиясига қараб турарди. Аҳволи танг бўлган ходима касаба уюшмасига мурожаат қилди. Вазиятни ўрганган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғузор тумани кенгаши раиси Эшпарда Ниёзов мактаб директори номига тақдимнома киритди. Шундан кейин Бойматованинг иш ставкаси тўлиқлигича қоладиган бўлди.

19-умумий ўрта таълим мактаби фарроши Айша Эшонқулова эса июнь ойидаги меҳнат таътили пули ҳамда июль ойи маошини ололмаётганини билдириб, туман кенгашидан ёрдам сўради. Касаба уюшма аралашуви билан ходиманинг пуллари ундирилди.

Албатта, бу каби мисоллар кўп. Энг асосийси, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла ифода этилиб, уларнинг розилигига эришилмоқда.

Акмал Абдиев

Click to listen highlighted text!