Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Мардикор.уз” гуруҳи иштирокчиси Муҳитдин Болиевга

27.11.2020. Ҳурматли Муҳитдин Болиев!

Аввало, Сизга эркин фикр билдирганингиз ва қўйган саволингиз орқали бизга баъзи чалкашликларга жавоб бериш имкониятини яратиб берганингиз учун раҳмат айтмоқчимиз.

Энди сиз “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Мардикор.уз” гуруҳида ёзган фикрларга келсак, бу албатта Сизнинг шахсий фикрларингиз. Жамиятда фикрлар хилма-хиллиги бўлгани яхши, аммо эркин фикрлаш жараёнида асосли далилларга ва ҳақиқатдан йироқ бўлмаган фактларга асосланган кишигина  уялиб қолмаслигини ҳам унутмаслигингиз керак. Шу нуқтаи назардан биз келтирадиган далиллар ва уларга асосланган фикрлар Сизникидан тубдан фарқ қилади.

Сиз томонингиздан “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Мардикор.уз” гуруҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари тўғрисида тарқатилаётган асоссиз ва нотўғри маълумотларингизга жавобан шуни маълум қиламизки, Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладилар, нарх-навони назорат қилиш эса баъзи давлат органлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Федерацияси ваколатига киради. Шу боис билим ва кўникмаларингизни ошириш мақсадида бу борадаги қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Аввало, билиб қўйишингиз лозимки, Ўзбекистонда касаба уюшмалари аъзолари сони Сиз ўз постингизда айтганингиздек 16 миллион 852 минг нафар эмас, балки 5,5 миллионни ташкил этади. Агар Сиз босма ва электрон оммавий ахборот воситалари билан танишиб борганингизда бу ҳақда маълумотга эга бўлган бўлардингиз.

Иккинчидан, Сиз Ўзбекистон Республикасида бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар,  қонунчилик соҳасидаги янгиликлардан хабардор эмасга ўхшайсиз. Ваҳоланки, Сиз постингизда ёзган Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни қарийб 28 йил аввал қабул қилингани, ўтган давр ичида ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида, меҳнат бозорида катта ўзгаришлар юз бергани ва мулкчиликнинг янги  шакллари юзага келгани, айниқса, охирги 4 йилда меҳнат қонунчилиги ҳар томонлама такомиллашгани, шу сабабли мазкур Қонун ўзининг тарихий вазифасини ўтаб бўлди дейишга қатор асослар мавжудлиги боис “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонуни қабул қилинган. Афсуски Сиз бу ҳақдаги маълумотдан ҳам хабардор эмас экансиз.

Энди Германияда бензин нархи оширилиши ҳолатига келсак, ҳақиқат шундаки, Германияда бензин нархи оҳирги пайтда оширилмаган, немис касаба уюшмалари эса бу борада хеч қандай қарши чиқиш уюштирмаган.  Сиз постингиз орқали тақдим этган фотосуратга синчиклаб қаралганда, негадир “немислар” қиёфаси осиёликларга ўхшаб кетади. Маълум бўлишича, бу  фотосурат 2015 йилда Пекин-Гонконг-Макао трассасидаги тирбандлик пайтида расмга олинган. Бу расмана “фейк” ва афсуски, Сиз бу каби текширилмаган маълумотларни оммага тарқатаяпсиз.

Сиз постингизда ёзган Франция масаласига келсак, ҳақиқатдан йироқ бўлса ҳам, Францияда касаба уюшмалари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархини нисбатан кўтаришга эришишда фаоллик қилишган деб ҳам фараз қилайлик. Бундай ҳол Европа Иттифоқи доирасидаги аҳдлашувларга, қолаверса Бутундунё савдо ташкилотининг эркин савдо принципларига зид эмасми?

Сиз постингизда GM американларнинг хусусий компанияси деб ёзаяпсиз ва бу орқали яна бир нотўғри маълумотни тарқатиб, жамоатчилик фикрини чалғитяпсиз. Билмадик жамоатчилик фикрини бу каби ёлғон маълумотлар билан чалғитишдан Сизга қандай манфаат келади.

GM автомобилларига келсак, бу борада шуни айтишимиз мумкинки, ушбу тизимда (локализация доирасида бутловчи қисмларни етказиб берувчи корхоналарни ҳам ҳисобга олганда) деярли 60 минг киши меҳнат қилиб, ўз оилаларини боқади. Автомобиллар ҳариди учун тўланган маблағлар ўз ватандошларимизга иш ҳақи кўринишида етиб боради.  Агар бир неча ўн минг ҳаридорнинг манфаати йўлида бу соҳани танқид қилавериб, касодга учратсак, 300 мингга яқин ишчилар ва уларнинг оила аъзолари даромад манбаисиз қолади.

Энг қизиғи шундаки, Сиз касаба уюшмалари олдига бири бирига зид талабларни қўйяпсиз. Федерациямиз  Франциядан ўрнак олиб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари соҳасида ички бозорни монополлаштиришни талаб қилиши, айни пайтда автомобилсозлик маҳсулотлари нарх-навосига келганда  эса – эркин савдо принципларини ёқлаши керакми?  Бундай талаб мантиққа зид эмасми?

Яна шуни ҳам билиб қўйишингиз зарурки, Касаба уюшмалари бутун дунёда ўз мамлакатининг ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қуватлашга интилади, чунки улар ўз Ватанида иш ўрни яратиб, ўз ватандошларини иш билан таъминлайди. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳам мақсади биринчи галда ўз юртдошлари иш билан таъминланишига ва даромад олишига кўмаклашишдир.

Касаба уюшмалари Федерациясининг Ҳукумат ва Иш берувчилар конфедерацияси билан тузган Бош келишувида ҳам, Федерациянинг Дастурий ҳужжатларида ҳам  иқтисодиётни янада диверсификациялаш ва унда реал сектор улушини оширишга, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни таъсирчан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб бориш белгилаб қўйилган.

Монополиядан чиқариш эса босқичма-босқич амалга оширилиши лозим: бугун бошқа автомобил брендлари ҳам ички бозоримизга аста секин кириб келмоқда, рақобат муҳити мустаҳкамланмоқда.

Умуман олганда, касаба уюшмалари давлат органлари олдида қўйган ва қўйиб келаётган ҳамда ҳал этилаётган муаммоларни санаб ўтадиган бўлсак қуйидагиларни келтириш мумкин:

– биринчилардан, бўлиб пахтачиликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат муаммоси кўтариб чиқилди ва бартраф этилишига кўмаклашилди;

– “тирикчилик учун зарур энг кам миқдор” масаласи қўйилди;

– ноқулай табиий-иқлим ва маиший шароитлардаги иш учун туман коэффициентлари ва қўшмча таътил масаласи ҳал этилди;

– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси позицияси ўлароқ қонун ҳужжатларига “ижарага олинган меҳнат” (заёмный труд) нормаси киритилмади;

иш ҳақи тўловларидан муддати ўтган қарздорлик деярли бартараф этилди.

Меҳнаткашлар манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилган бу каби ишларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин.

Энди Сиз “Мардикор.уз” гуруҳидаги постингизда таъкидлаган мардлик масаласига келсак, бугунги очиқлик замонида очиқ мулоқотга кириша олиш ҳам мардларнинг иши, аммо Сиз “Мардикор.уз” гуруҳида ёзган постингизда келтирилган фикрларингизга зид равишда Сизга қайтарган жавобларимизнинг нақадар ҳақиқат эканлигига чидай олмай Сизга жавоб ёзаётган Фейсбук фойдаланувчиларини постингизга кира олмайдиган қилиб блоклаб қўйдингиз. Демак, мардлик масаласида гапиришга ҳали шошилмаслигингиз керак, ва албатта Сизга ҳақиқат битилган жавобларимиз ёқмаган.

Муҳитдин Болиев, Сизга шуни айтмоқчимизки, ҳақиқат мана шунақа аччиқ бўлади. Бир ташкилот қилаётган ишлар билан таниш бўлмай туриб, ёки била туриб кўз юмган ҳолда нотўғри маълумоту ва бўҳтонларни ёғдирганлик, текширилмаган фактларни тарқатганлик, ҳорижда бўлмаган воқеаларни бўлди деб ёзганлик учун ҳам жавоб бера олиш керак. Шу боис Сизга нотўғри ахборот ва маълумотлар билан фақат одамларнинг фикрини чалғитавермай, янгиликлардан ҳам хабардор бўлиб боришингизни тавсия этамиз.

Яна шуни ҳам билиб қўйишингизни истардикки, Сиз ҳали очиқ мулоқотга ва ҳақиқатни эшитишга тайёр эмас экансиз, тайёр бўлганингизда Сиз постингизда қўйган саволларингизга аниқ ва асосланган жавобларни қайтараётган фойдаланувчиларни блоклаб қўймас эдингиз. Ўзингиз ҳақиқат, ошкоралик деб жар солаяпсизу, аммо постингизга кириб ҳақиқатни ёзаётган фойдаланувчиларни цензура қилиб блоклаб қўйяпсиз.

Бизни Сизга ниятимиз доим соғ ва омон бўлинг ва ўзингизга ҳам бирор марта “мен ўзим одамларга нима наф келтирдим” деган саволни бир бериб қўйинг.

Click to listen highlighted text!