17.04.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бир гуруҳ инсонларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов мукофотланганларни табриклаб, юртимизда Президентимиз ташаббуслари билан фахрийларга алоҳида эъзоз ва эътибор кўрсатилаётгани, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, мазкур жамғарма бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, таниқли журналист Шароф Убайдуллаев мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати