Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фидойилик эътирофи

19.10.2022. Жорий мавсумда Самарқанд вилоятидаги 17 та стационар оромгоҳда 9720 нафар болажон соғломлаштирилди. Ёшларнинг интеллектуал қизиқишларига ҳам эътибор қаратилиб, «Экологик-биологик, ўлкашунослик» оромгоҳида 140 нафар, қардош тилларда таҳсил олиб бориладиган мактабларнинг 460 нафар ўқувчилари «Дўстлик» оромгоҳида дам олдирилди. Шунингдек, 100 нафар ўғил-қиз «Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи»да, 124 нафари эса «Бадиий ижодиёт оромгоҳи»да ҳордиқ чиқарди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгашида соғломлаштириш мавсумини муваффақиятли ташкил этган, мавсум масъулиятини ҳис этган бир қатор мутасадди идоралар, тарбиячи-мураббийлар рағбатлантирилди.

– Фаолиятнинг 12 йўналиши бўйи ча ўтказилган саралашда фидокорона ишлаганлар хизмати намоён бўлди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ферузбек Раззоқов.

Ёзги соғломлаштиришга ҳар томондан кўмак кўрсатган Жомбой тумани ҳокими Собир Қаюмов «Энг жонкуяр ҳоким», Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Ё.Турсунов номли оромгоҳ етакчиси Муртоза Турсунов «Энг яхши оромгоҳ» раҳбари, Самарқанд вилояти ИИБ ходими Шероз Аҳмедов «Энг яхши ҳамкор ташкилот», касаба уюшмалари тасарруфидаги «Чорчинор» оромгоҳи «Энг намунали стационар оромгоҳ» номинацияларининг ғолиблари бўлишди. Шунингдек, «Энг моҳир тўгарак раҳбари», «Энг яхши спорт мураббийси», «Энг фаол етакчи», «Энг масъулиятли ташкилотчи», «Энг фаол тарбиячи», «Энг яхши тиббиёт ходими», « Энг фаол фавқулодда вазиятлар бўлими ходими», «Энг фаол ички ишлар идоралари ходими» номинациялари ғолиблари ҳам касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бекзод Ўролбоев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари