Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Гендер тенгликка эришишда ҳамкорлик

13.08.2024. Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши ҳамда Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалиги бошқарамаси ҳамда унга қарашли корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар учун “Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси, меҳнат муҳофазасини кучайтириш бунда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда меҳнат стандартлари бўйича соҳа ходимларининг хабардорлигни ошириш, жумладан, гендер тенгликка эришиш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Дастлаб,  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Навоий вилояти масъул ташкилотчиси Баҳодир Аслонов кириш сўзи билан очиб берди ва қатнашчиларни кун тартибидан ўрин олган мавзулар билан таништирди. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр юритди.

Шуни таъкидлаш жоизки, охирги йилларда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда тенг иштирок этишларини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида 2022 йил 15 декабридаги ЎРҚ-809-сон Қонуни талабларини бажариш, яъни давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида Гендерга оид аудит ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Юқоридаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2023 йил 21 июлдаги 6-сонли баённомаси билан тасдиқланган 3 йиллик режага ҳамда Гендерга оид аудитни ўтказиш услубиётга асосан, олиб борилаётган ишлар тўғрисида маърузачилар томонидан семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари билан, Меҳнат қонунчилигида хотин-қизлар учун имтиёзлар ва қўшимча кафолатлар, пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг турли кўринишларига йўл қўймаслик ва унинг оқибатлари мавзуларида, жамоатчилик назорати тартибида ўтказилаётган аудит, хотин-қизлари билан жамиятдаги ички муҳит, иш берувчи томонидан ходимлар учун  яратилган шарт-шароитлар, иш ҳақларини тўлашда тафовутлар тўғрисида суҳбатлашилди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Махбуба Камбарова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят кенгашининг меҳнат-техник инспектори