Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ғолиблар Жиззахда беллашади

12.08.2022. Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси республика Кенгаши томонидан тармоқ спартакиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур спорт мусабақасида тармоқ тизимидаги меҳнат қилаётган 200 нафарга яқин спортсеварлар иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, сузиш, дартс, стол теннис турлари бўйича беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада ақл гимнастикаси ҳисобланган шахмат мусобақасида “Uz-Hanwoo” қўшма корхонаси ишчиси Равшан Эгамбердиев барча рақибларни енгиб, зафар қучди. Аёллар ўртасида ўтказилган шашка мусобақасида “Автоойна” МЧЖ ходими Шахзода Отажоновага тенг келадиган рақиб топилмади. Миллионлар ўйини футбол мусобақасида “Uz SUNGWOO”  қўшма корхонаси жамоаси финалда ғолиб бўлди. Шунингдек, стол тенниси, дартс, сузиш спорт мусобақаларида ҳам ғолиблар аниқланиб, Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

— “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси республика Кенгаши томонидан ташкил этилган спорт мусобақалари саломатлигимизни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фарғонанинг сўлим гўшасида ўтказилган мусобақа ҳам биз тармоқ ходимлари учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Биз “Uz SUNGWOO”  қўшма корхонаси жамоаси мазкур мусобақада мини футбол мусобақаси 1-ўринни қўлга киритдик. Насиб қилса, республика босқичида ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз, — дейди “Uz SUNGWOO”  қўшма корхонаси ишчиси Жавлон Холматов.

Ғолиб ва фаол мусобақа иштирокчиларига “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси республика Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Click to listen highlighted text!