Хақаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенцияларини тарғиб қилиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди
09.09.2024. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши, Бахмал туманида жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мажлислар залида Тармоқ туман Кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассаса иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, ходимлар бўйича инспекторлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси ташкилот раислари иштирокида давра сухбати ташкил этилди.
Давра сухбатида Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 148-сонли, “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида”га 187-сонли ҳамда “Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида”ги 167-сонли Конвенцияларини Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда мамлакатимизнинг ижобий имижини шакллантириш учун хизмат қилишини алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорлари билан тасдиқланган дастурларга асосан 300 га яқин меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари қабул қилиниб амалиётга жорий этилганлигини маълум қилди.
Ундан ташқари 148–сонли Конвенциясида иш жойларида меҳнат шароитларини, жумладан зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш, шунингдек, меҳнат шароитларини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш мақсадида иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш назарда тутилганлиги, 167-сонли Конвенциясида назарда тутилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2000 йилдаги “Қурилишда хавфсизлик техникаси” ҚМҚ 3.01.02-00 да ўз аксини топганлигини, 187-сонли Конвенциясида назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 352-моддасига биноан барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратиш иш берувчининг мажбуриятига юклатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасида иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилганлиги хақида давра суҳбати иштирокчиларига тушунтиришлар берди.
А.Бурханов
Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси