09.07.2024. Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбо раҳбарлигидаги делегациянинг мамлакатимизга ишчи ташрифи доирасида мазкур делегация аъзоларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Халкаро Мехнат Ташкилоти бош директори Жильбер Унгбо бошчилигидаги делегация аъзоларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан учрашуви меҳмонларнинг Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиздаги собиқ концерт зали негизида барпо этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи билан танишувдан бошланди.
Маҳобатли саройнинг тарихий саҳнасида опера ижрочилари ўзларининг чиқишлари билан меҳмонларга нозик мусиқий дид билан йўғрилган ва эстетик завқ бағишловчи асарларни тақдим этдилар.
Шундан сунг, саройнинг мажлислар залида Ўзбекистон касба уюшмалари фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда офлайн форматда ва видеоконференцалока оркали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 1000 дан ортиқ касаба уюшма мутасаддилари ва фаоллари иштирок этдилар.
Мехмонларга Янги Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, халқаро стандартлар асосида ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштириш йўналишларидаги тизимли ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, делегация аъзолари Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти билан таништирилди. Хусусан, таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 6 миллиондан ортиқ аъзони ва 14 та тармоқ касаба уюшмаларини бирлаштиради. Келгуси йилда ўзининг 120 йиллигини нишонлашга ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларидан бирини ташкил этувчи уч томонлама ижтимоий мулоқотни ривожлантириш борасида мамлакат миқёсида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Ҳукумати, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида имзоланган Бош жамоа Келишувига асосан 14 та ҳудудий ва 102 та тармоқ келишувлари, корхона ва ташкилотлар даражасида эса 4,8 млн нафар ходимни қамраб олган 117 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда.
Фаолиятнинг яна бир устувор йўналиши – мақсадли ва манзилли ижтимоий ҳимоя бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда дунёда аналоги бўлмаган ноёб тизим – хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Аёллар дафтари” лойиҳасини амалга татбиқ этиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида сўнгги 3 йил давомида 2,5 миллиондан зиёд хотин-кизларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари конун ижодкорлиги жараёнида ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Меҳнат кодекси ва ижтимоий соҳага оид бир қатор норматив-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш жараёнида Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 500 дан ортиқ таклифлар берилди. Шунингдек, халқаро ҳамкорлик йўналишидаги фаолият изчил ривожлантирилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халкаро касаба уюшмалари Конфедерациясининг ҳақиқий аъзолигига қабул қилиниши мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда Халкаро меҳнат ташкилотига мамлакатимизда ижтимоий мулоқот механизмларини такомиллаштириш йўналишидаги ишларни техник қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирилди. Ўз навбатида, Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги уч томонлама ижтимоий шерикликни ривожлантириш борасида Ўзбекистонда эришилаётган улкан тараққиёт ва муваффақиятларни мамнуният билан эътироф этди.
Халқаро Меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбога Ўзбекистон касаба уюшмалари ва Халкаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга кўшган катта ҳиссаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Ўзбекистон касаба ушмалари лауреати нишони хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг мехнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси Фахрий профессори унвони берилди.
– Авваломбор Ўзбекистон касаба ушмалари Федерацияси томонидан ташкиллаштирилган самарали тадбир учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу менинг Халкаро мехнат ташкилоти бош директори лавозимига тайинланганимдан кейин мамлакатингизга биринчи ташрифим, – деди Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбо. – Тан олиш керак, Ўзбекистон катта ривожланиш йулида, буни биз, хусусан, меҳнат муносабатлари ва ижтимоий мулоқот мисолида ҳам кузатишимиз мумкин. Жумладан, Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат барҳам топди. Ушбу жараёндаги ишларни доимий равишда мониторинг қилиб боришнинг самарали механизмлари жорий этилди. Бу борадаги ютуқларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси натижасидир. Биз мамлакатингизга мазкур йуналишлардаги тажрибани чуқурроқ ўрганиш учун ташриф буюрдик. Ва, албатта, ижтимоий мулоқотни янада ривожлантиришда Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни кучайтираётганимиздан мамнунмиз. Шунингдек, Самарқанддаги пахта-тўқимачилик кластерларидан бирида бу борадаги масалалар кай тарзда ҳал этилаётганлигини ўз кўзимиз билан кўриш режамиз ҳам бор. Ва, албатта, Ўзбекисонда тўпланган бундай катта тажрибани дунёнинг бошка давлатларида қўллаш мақсадидамиз.
Мулоқот жараёнида шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан меҳнат муносабатларида ҳар қандай камситишларнинг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, меҳнат инспекцияси ва меҳнат низоларини ҳал қилиш, гендерга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя каби йўналишларда олиб борилаётган тизимли ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Таъкидланганидек, 2024 йилнинг ноябр ойида мамлакатимизда Халкаро Мехнат ташкилоти билан хамкорликда ижтимоий шартномани янгилаш мавзусини қамраб олган минтакавий анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, учрашув давомида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва тезкор кайта алоқа ўрнатиш учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ)нинг Женева офисида Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимларининг стажировка ўтишини ташкил этиш, Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлар касаба уюшма мутахассислари учун Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилотининг минтақавий ўқув марказини ташкил этиш каби таклифлар билдирилди.
Самарали кечган мулоқот давомида Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекситон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасидаги ўзаро манфаатли ва дўстона ҳамкорликнинг истиқболлари белгилаб олинди.
Муҳаббат Ўрмонбекова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари