Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинди

26.10.2016. 2016 йил 25 октябрь куни «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси ҳисобланади ва ташкилотнинг 13 та конвенциясини ратификация қилган.

Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенция меҳнат соҳасида асос солувчи тамойил ва ҳуқуқларни белгиловчи Конвенция ҳисобланиб, Халқаро Меҳнат Ташкилотига аъзо 187 та мамлакатнинг 153 таси унинг иштирокчиси эди.

Конвенция ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш ва уларга аъзо бўлиш, ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, ҳаракат дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек  бирлашиш хуқуқига тўсқинлик қилувчи аралашувни чеклашга доир кафолатларни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти мазкур Конвенциянинг қоидаларига тўлиқ мос келади. Хусусан, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 34 ва 59-моддаларида белгиланган бўлиб, ушбу кафолатлар шунингдек 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шу жумладан «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида мустаҳкамлаб қўйилган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly
Click to listen highlighted text!