[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.10.2021. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан мамлакатни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон қадрини кўтариш борасида кенг кўламда ислоҳотлар, миллий ва халқаро стратегик сиёсат олиб борилмоқда. Юрт равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган олий мақсад одамлар розилигига эришишдир.

Ислоҳотлар жараёнини Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани мисолида таҳлил қилиб кўрсак.

Туманда биргина аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари” тизимида амалга оширилган ишлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан хотин-қизларга амалий ёрдам бериш ишлари мувофиқлаштириб, ёрдамлар ҳаққонийлигини шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиб борилди.

Мазкур тизим асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига мувофиқ “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган “Вақтинчалик тартиб”га кўра, аёллар муаммоларини ўрганиш бўйича ўтказилган анкета сўровномаларига биноан, 2021 йилда ўтказилган 2-босқичида 69 230 нафар хотин-қизлар орасидан белгиланган тартибга кўра 6,0% яъни 4147 нафар аёллар учун “Аёллар дафтари” шакллантирилди.

Шунингдек, тумандаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида “Вақтинчалик тартиб”га мувофиқ, “Аёллар дафтари”га киритилган 4147 нафар хотин-қизларнинг 9 тоифаси бўйича рақамли ҳамда манзилли маълумотлар базаси шакллантирилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан 4147 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, “Вақтинчалик тартиб”га асосан “Йўл харита”си ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Шайхонтоҳур тумани бўйича мавжуд 51 та маҳаллада “Аёллар дафтари”га киритилган 4147 нафар хотин-қизларнинг ҳар бири учун тегишли ҳужжатлар жилди ва шахсий папкалари тайёрланди.

“Аёллар дафтари”да рўйхати шакллантирилган 4147 нафар хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ишлари 9 та йўналиш орқали амалга оширилди. Хусусан, 1-тоифага ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 501 нафар хотин-қиз, 19 нафар касб-ҳунар олмоқчи бўлган аёл, 18 нафар кредит олиб тадбиркорлик қилмоқчи бўлган аёл киритилди.

2-тоифага боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 278 нафар хотин-қиз;

3-тоифага ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 227 нафар хотин-қиз;

4-тоифага уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

5-тоифага нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган 18 нафар хотин-қиз;

6-тоифага қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз 36 нафар хотин-қиз;

7-тоифага тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 2153 нафар хотин-қиз;

8-тоифага ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож 369 нафар хотин-қиз;

9-тоифага психологик маслаҳатга муҳтож 565 нафар хотин-қиз киритилди.

2021 йил июль-сентябрь ойларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1-тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар сони режа бўйича 501 нафар бўлиб, бугунги кунда барча 501 нафар хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 464 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Жами 18 нафар аёлга, шундан 17 нафар аёлга “Халқ банки”, 1 нафар аёлга “Агробанк” томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 375,9 млн сўм кредит маблағи берилди.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик йўналишида ўз иш фаолиятини юритаётган 18 нафар аёл томонидан 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Энг кўп талаб “Тикувчилик” ва “Қандолатчилик” йўналишларига қаратилаётгани эътиборга моликдир.

2-тоифадаги боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар) ва 3-тоифадаги ижтимоий ёрдамга муҳтож I гуруҳ, II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар сони режа бўйича жами 505 нафар бўлиб, уларга белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари яъни, 980 000 сўм миқдорида бир марталик ёрдам ажратиш белгиланиб, бунинг учун умумий ҳисобда жами 494 900,0 млн. сўм моддий ёрдам бериш бўйича рўйхат шакллантирилган эди. Бироқ, 2-, 3- ва 4-секторлардан 3-тоифадан 3 нафар аёллар бевақт вафот этганлиги сабабли, рўйхатдан чиқарилди. Шунга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жами 502 нафар аёлларга бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

4-тоифадаги уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар аниқланмаган.

5-тоифадаги нотурар жойларда истиқомат қилаётган ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар сони режа бўйича 18 нафар бўлиб, бугунги кунда 18 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилган.

Жумладан:

16 нафар аёл уч томонлама шартнома имзолаган. Уларга белгиланган тартибда ижара компенсация пулларини тўлаш чоралари кўрилмоқда.

2 нафар аёл оилавий шароитига асосан ижара уйда яшашдан бош тортиб, ўз-хоҳиш истагига кўра “Аёллар дафтари”дан чиқарилиш истагини билдирган.

6-тоифадаги қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар сони режа бўйича 36 нафар бўлиб, уларнинг ҳар бирига белгиланган тартиб асосида 980,0 минг сўмдан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан жами 35 280 млн. сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули берилди.

7-тоифадаги тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони режа бўйича 2 153 нафар бўлиб, бугунги кунда уларнинг барчасига манзилли тиббий ёрдам кўрсатилди.

8-тоифадаги ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар сони режа бўйича 337 нафар бўлиб, бугунги кунда 369 нафар хотин-қизларга тўлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

9-тоифадаги психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар сони режа бўйича 565 нафар бўлиб, бугунги кунда уларнинг барчасига психологик ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 3 тоифадан – 3 нафар, 7 тоифадан – 21 нафар аёллар вафот этган.

“Аёллар дафтари”га киритилган дори-дармонга муҳтож 342 дан зиёд аёлларга дори-дармон учун 447 379 409 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди ва 96 нафар хотин-қизларга тиббий муассасалар учун ордерлар тақдим этилди.

“Аёллар дафтари” юритилиши мобайнида, ўрганишлар жараёнида бир қатор хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилди. Йиллар мобайнида ечимини кутаётган масалалар қатор ташкилотлар томонидан ўрганилиб, ўз ечимини топди.

Ушбу ишларни ўрганиш ва халқ билан мулоқотлар мобайнида улар томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти ва ҳукумати томонидан охирги беш йилда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ҳар бир фуқарогача етиб бораётгани уларда эртанги кунга, олдимиздаги сайловга эътибори ва ишончи юқорилиги таъкидланди.

Олиб борилаётган ишлар хусусида Шайхонтоҳур тумани Янгиобод маҳалласи фуқароси Абдураҳим ҳожи отанинг шукроналик билан айтган фикрлари ҳар бир инсонни ватанни севишга ва уни ардоқлашган ундайди.

-Сўнгги йилларда,-дейди ота, президентимиз ташаббуслари билан яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилди, давлат пенсияларини вақтида олаяпмиз, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди, Давлат хизматлари марказларининг ишга туширилиши, ортиқча бюрократияга барҳам берди. Инсон ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиб, мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнати тугатилди. Олий таълим тизимининг ривожлантирилиши орқали набираларимиз ўз билими билан ўқишга кирмоқда. Тадбиркорларга кенг йўл очилди, Камбағалликни расмий даражада тан олиниб, уни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув шаклланди, Ёшлар айниқса биз каби кексалар ва аёллар қатламига катта эътибор қаратилиб, қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларни кўриб ўзим ҳам бу йил сайловларда шахсан иштирок этаман. Айтиш керакки, бу каби уйғоқ юраклар юрт келажаги пойдеворидир.