09.09.2016. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида касаба уюшма ташкилотларини тузиш, ходимларга жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзларни қўллаш борасида мунтазам изланишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ишловчилар соғлиғини мустаҳкамлашда касаба уюшма ва иш берувчилар ҳамкорлиги яхши самара бермоқда.
Жумладан, Андижон вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари хизматидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчилар саломатлиги даврий тиббий кўрикдан ўтказилиб, касб касаллигининг олдини олиш мақсадида ихтисослаштирилган сиҳтгоҳларга тегишли равишда имтиёзли йўлланмалар берилмоқда. Тиббий кўрик натижаларига кўра, ўтган даврда тармоқ ходимларининг 120 нафарига касаба уюшма тизимидаги санаторий ва дам олиш масканларига имтиёзли йўлланмалар берилди. 11 нафар ходим бепул соғломлаштирилди.
Корхона маъмурияти билан касаба уюшмалари ҳамкорлигида амалга оширилаётган тизимли ишлар ходимлар манфаатини янада кучлироқ ҳимоялаш имконини бераётир.