Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Хато ва камчиликлар зудлик билан бартараф этилди  

07.09.2021. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги «Ситораи Моҳи Хоса» санаторийсидан олинган видеотасвирдаги ҳолат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси томонидан  ўрганиб чиқилди.

Таҳлилий ўрганишлар давомида аниқланишича, видеотасвирлар Бухоро вилояти, Когон тумани, Нақшбанд ҚФЙ, Чорчинор қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро М.Бакаев томонидан суратга олинган. Маълум бўлишича, М.Бакаев 2021 йил 18 августдан 22 августгача №291089 сонли йўлланма (курсовка) асосида “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида даволанган. Унга 2344 рақамли соғломлаштириш баёни очилган.

Фуқаро М.А. Бакаевнинг умумий ҳолати, унга қўйилган ташхисдан келиб чиқиб, даволаш-ташхисот стандартларига риоя қилган холда муолажа дафтарчасида курсовка тан нархига кирувчи барча муолажалар буюрилган. Шу билан бирга, айрим соғломлаштириш муолажалари қўшимча равишда пуллик асосда тавсия этилган.

Аниқланишича, пуллик хизмат учун пул тўланадиган касса даволаш корпусидан узоқроқда жойлашганлиги учун айрим тиббиёт ходимлари беморлардан, жумладан, кекса ва ёши катта беморлардан нақд пулни қабул қилиб олиб, ўзлари кассага кирим қилганлар. Ўрганиш давомида тиббиёт ходимлари томонидан қабул қилинган барча маблағлар кассага кирим ордери орқали қабул қилингани тасдиқланган. Дам олувчилардан нақд пулни қабул қилган озонотерапия ҳамшираси Мафтуна Зарипова ҳамда лазеротерапия ҳамшираси Зулхумор Мамедовага амалдаги меҳнат қонунчилигига биноан интизоимий жазо чораси қўлланилиб, хайфсан эълон қилинган.

Шунингдек, санаторийда пуллик хизмат кўрсатиш ишларини қайта тартибга солиш мақсадида қўшимча равишда:

– дам олувчиларга кўрсатиладиган пуллик тиббий хизмат рўйхати, хизматлар нархлари қабулхона ва даволаш бўлимларида тасдиқланган прейскурант шаклида осиб қўйилиши қатъий назоратга олинди;

– беморларга қулайлик яратиш ҳамда нақд пулни ўрнатилган тартибда кирим қилиш мақсадида даволаш бўлимида қўшимча касса ташкил этилди;

– пуллик тиббий хизмат қўрсатадиган хона эшикларига «накд пул кассага тўланади ва пуллик тиббий хизматлар квитанция билан амалга оширилади» деган эълонлар жойлаштирилди.

Бундан ташқари, пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида юқоридаги каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик, тизимдаги бошқа санаторийларда бундай ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пуллик тиббий хизмат кўрсатиш қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида тизимдаги барча санаторий ва дам олиш уйлари раҳбарларига Санатор-курортлар бошқармасининг 2021 йил 26 августдаги АА-02/400 сонли 8 банддан иборат кўрсатма хати қайта  юборилди.

Санатор-курортлар бошқармаси бош мутахассиси З.Абдураҳимов 2021 йилнинг 30 август куни фуқаро М.Бакаев билан телефон орқали боғланиб, видеотасвирдаги ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар, уларнинг натижалари ҳамда қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида тушунтириш берди. Шунингдек, Санатор-курортлар бошқармасининг 2021 йил 30 августдаги АА-04/420 сонли жавоб хати фуқаро М.Бакаевга почта орқали буюртма шаклида борилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати    

 

 

 

Click to listen highlighted text!