Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимлар малакаси оширилди

19.03.2017. 2017 йилнинг 13-17 март кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмалари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

“Касаба уюшмалари тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг тадбиқ этиш” мавзусида олиб борилган хафталик ўқув машғулотларидан кўзланган мақсад масъул ходимлар малакасини оширишдир.

Ўқув дастури доирасида тингловчилар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-мохияти”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойи қарорларида тизимда АКТни ривожлантиришга қаратилган  вазифалар”, “Касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш. Ахборот хавфсизлиги сиёсати ва моделлари”, “Электрон ҳукумат” тизимининг қонуний асослари ва ижроси”, “Касаба уюшмалари фаолиятининг оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтларда ёритилишини ташкил этиш”, “WordPress (контентлар бошқариш тизими (СМS)) дастурий воситаси ёрдамида веб-сайтлар яратиш”  каби мавзулар бўйича ҳам малакаларини оширдилар.

Шунингдек, касаба уюшмалари Федерациясида жорий этилган ахборот тизимлари ҳамда Комплекс интеграллашган ахборот тизими – KasabaKIATнинг биринчи босқичида яратилган ахборот ресурсларини шакллантириш дастурий таъминотини касаба уюшмалари ташкилотлари тизимида тўлиқ жорий этиш юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

 

Click to listen highlighted text!