Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимлар манфаати йўлидаги дадил қадамлар

20.11.2020. Жорий йилнинг 20 ноябр куни Фарғона вилоятидаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФда “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари-Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиев, Энергетика вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот раҳбарлари, цех ва бўлим бошлиқлари, муҳандис техник ходимлар, тармоқ касаба уюшмаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Сайдалиев очиб,  Ўзбекистон касаба уюшмаларининг VIII Қурултойи ва завод бошланғич касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг сўзни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари-Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиевга берди. Қ.Қирғизалиев ўз чиқишида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихида биринчи маротаба Давлат раҳбарининг касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи қурилтойи иштирокчиларига табрик йўллаганини, табрикда касаба уюшмаларига катта ишонч билдирилганлиги ва шу билан бир қаторда масъулият юкланганлиги, муҳтарам юртбошимиз томонидан 11 ноябр кунини “Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш ҳамда касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш таклифини киритганини,  касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи қурилтойи делегатларининг мамлакатимиз ҳалқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга йўллаган Мурожаати тўғрисида, касаба уюшмаларининг кейинги беш йилликка мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисида батафсил гапириб ўтди.

Шундан сўнг завод раҳбари А.Латипов сўз олиб, касаба уюшмаларининг завод фаолиятидаги ўринлари беқиёс эканлигини ва касаба уюшмаларининг келгусидаги фаолиятига доимо кўмакдош бўлишини баён этди.

Тадбир савол-жавоб тарзида олиб борилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга Касаба уюшмаси вакиллари томонидан жавоблар йўлланди.

Тадбирдан сўнг касаба уюшмалари Меҳнат инспекцияси бошлиғи ҳамда инспекторлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамрохлигида ишчи-меҳнаткашлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан танишиб чиқдилар.

Инспекция томонидан жамоатчилик назорати ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Касаба уюшмалари Меҳнат инспекцияси

Click to listen highlighted text!