Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимлар манфаатлари ҳимояси йўлидаги ҳамкорлик

01.03.2024. Хоразм вилоят суди ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг ижро этилишига бағишланган меҳнат жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят суди раиси Ш.Камолов, судья ва ходимлар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг халқаро ишлар бўлими бош мутахассиси Э.Шукуруллаев, Федерациянинг вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Х.Атаджанов, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Ш.Аллабергановлар иштирок этди.

Йиғилишда вилоят судида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган суд маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши ҳамда 2024 йилга қўшимчалар киритиш, жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Дастлаб вилоят суди касаба уюшма қўмитаси раиси З.Якубовнинг жамоа шартномасининг 2023 йилдаги бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокамага қўйилиб, бу борада иштирокчиларнинг ҳам таклиф ва ташаббуслари эшитилди.

Маълумот ўрнида вилоят, туманлараро ва туман(шаҳар) судларида бугунги кунда 296 нафар судья ва ходим фаолият юритмоқда. 2023 йил давомида касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган 21 та ёзма ва 2 та оғзаки мурожаатлар талаби қаноатлантирилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, белгиланган тартибда ходимларга санаторийлар учун йўлланмалар ва моддий кўмаклар берилди. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш мақсадида ижтимоий суғурта бюджетидан 13 нафар ходимга имтиёзли йўлланмалар ажратилди. Шунингдек, ҳамкорликда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам режа асосида ўтказилди.

Йиғилиш якунида касаба уюшмалари билан биргаликда тузилган жамоа шартномасидаги барча бандларни иш берувчи томонидан бажарилишини доимий таъминлаш ва ҳамкорликни янада кучайтиришга келишилди.