Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

ХОДИМЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИБ ЧИҚИЛДИ

07.09.2021. “Keshnews” телеграм каналида 2021 йилнинг 13 август куни эълон қилинган “Ходимларнинг ставкаси нега камайтирилди?” сарлавҳали материалда Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасига қарашли асаб-руҳий бўлимида ишловчи ходимларнинг иш ставкалари 0,25 ва айримларники 0,50 гача ҳеч қандай сабабсиз олингани, бундан ишловчилар норози эканлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан мазкур масала жойида ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йилнинг 25 июнь куни ҳудудларга №06-14-07-70/6907-сонли кўрсатма хати юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги Фармонига асосан Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Молия вазирликлари биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида, туманларда ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникалар (филиаллар), оилавий поликлиникалар (филиаллар), оилавий шифокорлик пунктлари тиббиёт ва бошқа ходимларининг штат меъёрлари ишлаб чиқилган. Унга кўра штат меъёрларини тўғри расмийлаштириш белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан тегишли соҳа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси тартибида огоҳлантириш хатлари берилган. Аммо, бугунги кунда огоҳлантириш берилган ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинмаган ва иш ўринлари олинмаганлиги аниқланди.

 

Д.ТЎХТАЕВА,

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси

 

Click to listen highlighted text!