Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди

08.09.2022. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Тошкент ИЭМ” АЖда фаолият юритаётган ишчи ходимларнинг ташаббуслари ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси, ҳуқуқшунос ва меҳнат муҳофазасига масъул мутахассислар иштирок этди. Мулоқот ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар ҳамда меҳнат муҳофазаси мавзусида бўлди.

Даставвал, ходимларга мамлакатимизда амалда бўлган меҳнат ҳуқуқларига оид қонунчилик нормалари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, яратилаётган меҳнат шароитлари, ишлаётган ногиронларга берилаётган эътибор ва имтиёзлар, ҳамда кам таъминланган ходимларга кўрсатилаётган моддий ёрдамлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Корхона ва касаба уюшма ҳамкорлигини кучайтириш,  меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва доимий назоратга олиш, ходимларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

-Бу каби сайёр қабулларни ташкил этишдан асосий мақсадимиз, Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга қулай меҳнат шароитлари яратиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришдан иборат. Қолаверса, бизнинг бош мақсадимиз ходимларимизнинг розилигига, улар орқали эса жамиятимиздаги кўплаб оилаларнинг фаровонлигини таъминлашдан иборат.

Мулоқот давомида 30 нафар ходимнинг мурожаати ўрганилди. Шундан 15 таси ўша жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, 10 таси йўналтирилди. Яна 5 та мурожаат айни пайтда тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Click to listen highlighted text!