Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши жамоатчилик назоратида

02.03.2021. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 8-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган “Дўрмонавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш корхонасида жамоатчилик назорати ўтказилди.

Жамоатчилик назорати корхонанинг тегишлича масъул шахслари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 214-моддаси, Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни 24-моддаси, Адлия вазирлигида 2012 йил 29 августда 2387-сон билан рўйхатга олинган, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси ўрганилди.

Жараёнда корхона иш берувчиси ва масъулларга:

-ишчи ва хизматчи ходимлар ташкилотга тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаси томонидан, бундай муассаса мавжуд бўлмаса, ташкилот жойлашган ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаси ўртасида тўзилган шартнома асосида корхона маблағи ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш;

Бунда, тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларида ходимларнинг чиқимдор бўлишига йўл қуймаслик;

-корхонада тиббиёт хонаси ташкил этиш;

-корхонада мавжуд 37 та транспорт воситалари ҳайдовчиларни ишга чиқиш ва келишда кунлик тиббий кўрикдан ўтказилиши ва бу борада тиббий ходим бириктирилиши;

-обеъктларда, транспорт воситаларида тиббий аптечкаларини ташкил этиш, ушбу аптечкаларда лозим бўлган барча дор-дормон воситалари билан таъминлаш;

-ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар ва тушунчалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Мониторинг якунида иш берувчига муддат талаб этиладиган нуқсон (тадбир)ларни бажарилиши ва назоратга олиниши юзасидан кўрсатма киритилди.

Шокир Хазраткулов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Тошкент вилояти  бўйича меҳнат техник инспектори

Click to listen highlighted text!