Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимнинг хаёти ва соғлиги устиворлигини таъминлаш йўлида

20.11.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Бош меҳнат техник инспектори О.А.Мирзаев ҳамда ҳудуд инспекторлари томонидан Фарғона вилоятида фаолият юритаётган Энергетика вазирлиги тизимидаги нефт-газ ва геология корхона ва ташкилотларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-хуқуқий хужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талабларига риоя этилганлик ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Жумладан, 18-19-ноябр 2020-йил кунлари “Фарғона нефт базаси” МЧЖ ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФда меҳнат муносабатларига оид хужжатларнинг амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига мос равишда расмийлаштирилганлик ҳолати, бошланғич касаба уюшма фаолияти, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, уларнинг хаёти ва соғлиги ҳамда иш қобилиятларини сақлаш учун қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилганлик ҳолати ўрганилди.

Бундан ташқари ишчи-меҳнаткашлар билан мулоқот қилиниб, уларга яратилган меҳнат шароитлари, иш ҳақларининг ўз вақтида берилиши, мажбурий меҳнатнинг мавжудлик ҳолатлари сўровнома асосида ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар инспекторлар томонидан кўрсатилган амалий ёрдам туфайли ўрнида бартараф этилиб, муддат талаб этиладиган камчиликлар юзасидан эса иш берувчига кўриб чиқиши ва бартараф этиши лозим бўлган кўрсатма киритилди.

Меҳнат инспекцияси томонидан жамоатчилик назорати давом эттирилмоқда.

М.Хатамов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат техник инспектори 

Click to listen highlighted text!