Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Хотин-қизларга эътибор

16.09.2020. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисига қилган Мурожаатларида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қуллаб-қувватлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги юзасидан касаба уюшмаларига ҳам алоҳида топшириқлари берилган эди.

Вазифа ижросини таъминлаш, аёлларнинг кундалик ҳаётдаги муаммоларини бартараф этиш, уларни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Касаба уюшмалари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон шаҳрида ҳам хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган эди. Айни чоғда белгиланган тартибда хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Дастур асосида касаба уюшмалари томонидан Каттақўрғон шаҳарида истиқомат қилаётган кам таъминланган хотин-қизларга 3 та замонавий газ плита, 1 та кир ювуш машинаси ва 1 та телевезор етказиб берилди. Давлатмиз кўмаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакили Бахтиёр Мўминов, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида топширилди.

Click to listen highlighted text!