Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Худудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида тарғибот тадбири ўтказилди

26.02.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари (И.Жабборов ва С.Нуруллаев)лар томонидан “Худугаз Жиззах” газ таъминоти филиали мажлислар залида “Худудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали иш берувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, цех касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар иштирокида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирини “Худугаз Жиззах” газ таъминоти филиали директори Обруев Бахтиёр Ҳамрақулович  кириш сўзи билан очди.

Сўз Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берилди. И.Жабборов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожатномасидаги:

Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб қолмоқда. Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда. Жумладан, келгуси йилда Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари, уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди.

Шунингдек, табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ўзтрансгаз” компанияси эса фақат газни транспортировка қилади.

Суюлтирилган газ бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида унинг импортига ўрнатилган божлар бекор қилинади деган сўзларини ўқиб эшиттирди  ва  Мурожатноманинг асосий ташаббуслари бўйича видео роликни намойиш этди.

Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори Сухробжон Нуруллаев сўзга чиқиб, мазкур мурожаатномада фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ташкилот ва корхона ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ижтимоий иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари кафолатлари, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишида белгилаб берилган масалалар тўғрисида маълумот берди.

Ундан ташқари корхоналарда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши,  муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилиши,  ходимларнинг шикастланишларини олдини олиш, жамоа шартномаларида белгилаб олинган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим, ундаги тадбирларга маблағ ажратилиши, бажарилиши ҳамда назоратни олиб бориш тартиблари ҳақида  тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида “Худудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали  ходимлари бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.

Тарғибот тадбири савол-жаволар билан иштирокчиларнинг фаоллигида ўз якунига етди.

И.Жабборов

ЎКУФМеҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори 

С.Нуруллаев

ЎКУФМеҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат ҳуқуқ инспектори 

Click to listen highlighted text!