Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ҳунардан унар…

19.01.2022. Ҳунарманд ишсиз хотин-қизларга қўй юнгидан пайпоқ тўқиш сирларини ўргатмоқда

Мўйноқ туманидаги «Бухоро гиламлари» ­масъулияти чекланган жамиятида фаолият олиб бораётган, «Ҳунарманд» уюшма ­аъзоси Гулчеҳра Сапарниязова ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга қўй юнгидан пайпоқ тўқишни ўргатмоқда.
Куз-қиш мавсумида бу каби пайпоқларга эҳтиёж ортишини алоҳида таъкид­лаган Гулчеҳра Сапарниязова байрам тадбирларини ўз маҳсулотлари билан янада безамоқда.
Ишсиз хотин-қизларга кигиз босиш ҳамда пайпоқ ишлаб чиқаришни ўргатиб, уларнинг банд­лигини таъминлашда Мўйноқ тумани прокуратураси ҳомийлик қилаётганини ҳам таъкидлашни истардик.

Есимхон Қаноатов 

Click to listen highlighted text!