[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

03.03.2023. Гулистон шаҳрида жойлашган «Дўстлик» канали бошқармасида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва Жамоа шартномасига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Бойниёзов, тармоқнинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси ҳамда Гулистон шаҳар кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этишди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходим ва иш берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, масалан, ходим меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш, иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар 13 ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек, йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш каби қатор ҳуқуқларга эга. Киритилаётган нормалар жуда кўп, жумладан, Меҳнат кодексидаги 130 дан ортиқ модданинг жамоа шартномаларида ҳам мус таҳкамлаб қўйилиши кутилмоқда.

Семинарда қатнашчиларга ана шу каби янги нормаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Қаршибой Эшназаров

Агросаноат мажмуи ходимлари Касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси