Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ички ишлар вазирлиги жамоаси – касаба уюшмалари кубоги ғолиби

20.08.2016. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб турли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кубоги учун мусобақалари ниҳоясига етди.

Турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортни оммалаштириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган турнирда 24 жамоа ўзаро баҳслашди.

3 кун давом этган мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси биринчи, Олий суд жамоаси иккинчи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва мукофотлар билан тақдирланди. Ғолиб жамоаларга Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг кўчма кубоклари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати