Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Илғорлар рағбатлантирилди

06.07.2023. Жорий йил бошидан Андижон вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълими соҳасида меҳнат қилаётган 56 нафар ўқитувчи ҳамда 24 нафар мактаб директори юртимиздаги нуфузли санаторийларда бепул дам олишди. Йил охиригача яна 130 нафар педагогга соғлиқларини бепул тиклаш имконияти яратилади. Шунингдек, улардан 152 нафари мамлакатимизнинг тарихий, диққатга сазовор шаҳарларига саёҳат қилишган бўлса, 7 минг нафардан зиёди ички туризм бўйича яратилган имтиёзлардан фойдаланишди.

Табиийки, ёзги таътилдаги мазмунли ҳордиқ устозларнинг келгуси фаолияти унумли бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Буни яхши тушунган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши уларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда юртимизнинг диққатга сазовор тарихий гўшаларига сайёҳлик сафарлари уюштиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда бу каби эзгу ишларни намунали йўлга қўйган бошланғич ташкилотлар ўртасида кўрик-танлов ўтказди.

Илғорларни рағбатлантириш билан бирга, касаба уюшмаларининг ўрни ва ролини оширишга хизмат қилган танлов натижаларига кўра, ҳамкасбларига ўрнак бўлган, фидойи бошланғич ташкилотлар раислари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Зафарбек Абдуллаев

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси