Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қимматга тушган алдов

11.06.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашига Барчиной Аҳмадалиева меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишда ҳаммаси яхши бўлиши, «декрет» пули тўланиши, кейин яна ўз иш жойига қайтишини айтишиб, кадрлар бўлими томонидан келишув ва ишдан бўшаш тўғрисидаги буйруққа алдов йўли билан имзо қўйдирилади.

Барчиной Аҳмадалиева кейинчалик алданганини билади. Кўмак сўраб турли идораларга мурожаат қилади. Афсуски, ҳеч қандай ёрдам бўлмайди. Оқибатда у охирги илинжни касаба уюшмаларидан кутади.

Кенгаш томонидан мурожаат ўрганилар экан, Меҳнат кодекси талаблари бузилганлиги аниқланди. Шунга кўра, иш берувчига Барчиной Аҳмадалиевани ишдан бўшатганлиги тўғрисидаги буйруқ ва буйруққа асос бўлган ҳужжатларни тақдим қилиш юзасидан сўров хати юборилди. Аммо бунга иш берувчи ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Узоқ олиб борилган музокаралардан сўнг иш судда кўриб чиқилди. Натижада Барчиной Аҳмадалиева «Global textile infinity» МЧЖ ҚКга ўз вазифасига тикланиб, унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун тўлов, мажбурий бекор юрган кунлари ва маънавий зарар ҳамда иш берувчи томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги учун фоиз тўлов пуллари, жами 34 миллион 474 минг сўм ундириб бериш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Авазхон Тўрахўжаев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши бош юрисконсульти