[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.05.2024. Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси анестезолог-реаниматолог шифокори Холмирза Рашидов иш вақтида бахтсиз ҳодисага йўлиқди. Аммо тўққиз ойдан ортиқ вақт ўтяпти ҳамки, иш берувчи ўз мажбуриятини бажармади – бирйўла бериладиган нафақа ҳамда ойма-ой бериладиган зарар пулларини тўлаб бермаяпти.

Ходимнинг мурожаатини Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори А.Ғаниев батафсил ўрганиб чиқди ва аниқланган камчиликлар юзасидан Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига кўрсатма хати юборди.

Шундан сўнг иш берувчи мазкур масалани ижобий ҳал этди. Кўрсатмага асосан, Х.Рашидовга 186 926 684 сўм бирйўла бериладиган нафақа ҳамда ҳозирги кунгача бўлган 12 877 172 сўм ойма-ой зарар пуллари, жами 199 803 856 сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Амир Аҳмедов