Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Инқироз пайтида ва ундан кейинги даврда касаба уюшмалари учун стратегик коммуникациялар

12.07.2023. Жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Грузия Республикасининг Боржомии шаҳрида «Инқироз пайтида ва ундан кейинги даврда касаба уюшмалари учун стратегик коммуникациялар» мавзусида Халқаро меҳнат ташкилоти ташкил этган семинарда касаба уюшмалари Федерациясининг қуйидаги уч нафар вакили иштирок этди: Маҳмуджон Исаев, Одил Мирзаев, Одинахон Аҳмедова. семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, шунингдек Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозогистон, Қиргизистон, Тожикистон, Молдова, Ўзбекистон ва Украина касаба уюшмалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда касаба уюшмалари учун коммуникация ва жамоатчилик билан алоқалар нинг муҳимлиги ва уларни қандай қилиб самарали равишда йўлга қўйиш мумкинлиги тўғрисида билим ва кўникмалар берилди. Жумладан мансабдор шахслар билан мулоқотга киришиш, матбуот-анжуманларини ташкил этиш, журналистлар ва блогерлар билан ҳамкорлик қилиш, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, касаба уюшма аъзолари учун мобил илова жорий қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Семинарда касаба уюшмаларининг миллий даражадаги тажрибалари ҳам эшитилди. Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тажрибаси юқори баҳоланди. Айниқса оммавий ахборот воситалари, телевидения ва радиода касаба уюшмалари фаолиятининг тарғиботи аниқ медиа режа асосида олиб борилаётгани, Федерация раисининг таҳлилий мақолалари дунё ҳамжамияти этиборига етказилаётган юқори баҳоланди.

Семинар якунида коммуникация бўйича стратегик режа тузиш кўникмалари берилди ва ундан Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятида унумли фойдаланиш мумкин.