Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Инсон омилига эътибор – оқилона сиёсат меваси

01.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Давлатимиз раҳбарининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” номли маърузасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганишга бағишланган Маънавият соати бўлиб ўтди.
Унда Федерация Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари, Санатор-курортлар мутахассислари ва турли соҳа ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган мақсад ва вазифалар тўғрисида маъруза тингланди. Хусусан, турли соҳаларда эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиниб, буларнинг барчаси Мустақиллик йилларида олиб борилаётган оқилона сиёсат меваси эканлиги таъкидланди.
2016 йилда ижтимоий соҳага давлат бюджети жами ҳаражатларининг қарийб 60 фоизи ажратилиши белгилангани, бу эса ижтимоий соҳанининг янада ривож топишига олиб келиши алоҳида қайд этилди.