Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Инсон қадри учун амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди

23.03.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнаткашлар билан қатор учрашув ва давра сухбатлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Хўжаобод туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида Таълим ва фан, Соғлиқни сақлаш, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашлари раислари билан ҳамкорликда касаба уюшмалари фаоллари ҳамда бевосита “Аёллар дафтари” тизими бўйича иш олиб бораётган масъуллар иштирокида “Инсон қадри учун” мавзуида маърифий тадбир ўтказилди.

Унда тумандаги умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари, банк, молия идоралари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари иштирок этдилар.

“Андижон биокимё заводи” АЖда эса корхона ишчи-ходимлари учун “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган касаба уюшма аъзоларига мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ва ушбу ишларда фаол иштирок этаётган ишчи-хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари манфаатларини ҳимоялаш борасида касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар кенг ёритиб берилди.

Худди шу каби тадбирлар Булоқбоши туманида ҳам ўтказилди. Унда тумандаги умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари, банк, молия идоралари ҳамда корхона ва таташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари иштирок этдилар.

Шунингдек, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖда корхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда корхона ишчи-ходимлари учун “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари” мавзусида, Андижон Давлат университетида университет талабалар ва ходимлар бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талаба-ёшлар иштирокида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” мавзусида Давра суҳбатлари ташкил этилди.

Мазкур тадбирларда касаба уюшмалари аъзолари сўз олиб мамлакатимизда охирги йилларда амалга оширилаётган тизимли ислохотлар ва уларнинг натижалари, касаба уюшмалари тизимида ходимлар манфаатларини т аъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати