Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Инсонга наф келтириш – олий бахт

26.06.2012. Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг журналистика соҳасида “Инсонга наф келтириш – олий бахт” танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Маълумки, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш, барча соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, жаҳон ҳамжамияти томонидан “ўзбек модели” дея эътироф этилган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш замирида инсон ва унинг манфаатлари ётади. Фуқаролик жамияти институтларидан бири бўлган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг асосий вазифаси ҳам инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, улар меҳнатини муҳофаза этиш, саломатликларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Мазкур энг йирик ва оммавий жамоат ташкилоти меҳнат аҳли, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, миллий ўзликни англаш, юксак маънавиятни шакллантириш каби йўналишлардаги ишларни амалга оширишда фуқаролик жамиятининг асосий кучларидан биридир. Чунки, касаба уюшмалари жамоатчиликнинг, айниқса меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳимоялаш, улар кайфияти, қарашлари, нуқтаи назарларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 

Бугун касаба уюшмари бу борадаги фаолиятни такомиллаштирган ҳолда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллигини ошириш йўлидан бормоқда. Хусусан, Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, турли соҳаларда эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бошланғич ташкилотлар корхона, ташкилот ва муассасаларда ишчи-хизматчилар, ёшлар учун Маънавият соатлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан журналистика соҳасида ўтказилаётган “Инсонга наф келтириш – олий бахт” Республика анъанавий танлови ҳам мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари, мустақиллик йилларида барча соҳа ва тармоқларда қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва қадр-қимматини, Давлат дастурларининг ижобий самараларини юртдошларимиз, айниқса, ёшлар онгига янада чуқурроқ сингдириш мақсадида ташкил этилган. Жорий йил танловга тақдим этилган ижодий ишларни баҳолашда ҳам мустақиллик йилларида диёримизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш ва ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий, маънавий ва маърифий соҳаларда энг юқори натижаларга эришиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларнинг аввало, инсон манфаатларига йўналтирилганлиги чуқур таҳлил орқали очиб берилганлиги бош мезое бўлди.

Танловга 80 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушган бўлиб, улардан 68 таси босма, 15 га яқини электрон оммавий ахборот воситалари йўналишидаги ишлардир. Ушбу ижодий ишларнинг барчаси нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона кўриб чиқилди ва БОСМА  ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

3-ЎРИНГА – “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари фотомухбири АЗАМАТЖОН ТОШМАТОВ

2-ЎРИНГА – “Ишонч” газетаси мухбири АКМАЛ ТОШЕВ

1-ЎРИНГА – “Правда Востока” газетаси мухбири НАФИСА АБДУХАЛИКОВА томонидан тақдим этилган материаллар муносиб деб топилди.

ЭЛЕКТРОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

3-ЎРИННИ – НТТ телеканали мухбири СЕВАРА ЎРИНБОЕВА

2-ЎРИННИ – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” радиоканали “Янгиликлар” бўлими катта муҳаррири МИРЗОБЕК МУРОТОВ

1-ЎРИННИ – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот” информацион дастурлар бош муҳарририяти мухбир-репортёри БАРЧИНОЙ ЖЎРАЕВА қўлга киритди.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича 3 тадан рағбатлантирувчи мукофотларга эса:

  1. “Водил ёғдуси” газетаси муҳаррири СОБИР ДАДАХЎЖАЕВ
  2. “Кармана овози” газетаси таҳририяти ижодкори ОТАБЕК АСЛОНОВ
  3. “Наманган ҳақиқати” газетаси бўлим мудири РИСЛИҚХОН МАЖНУНОВА
  4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот” информацион дастурлар бош муҳарририяти мухбир-репортёри НАЗИРА МАМБЕТШАРИПОВА
  5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телерадиоканали “Пойтахт” информацион дастурлари бош муҳарририяти шарҳловчиси НАРГИЗА ХАЙРУЛЛАЕВА
  6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиоси ижодий муҳарририяти гуруҳининг радио бўйича муҳаррири НУРИДДИН БОЛИЕВ сазовор бўлдилар.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка, халқаро ҳамжамиятга етказиб беришда ўз муносиб ҳисасини қўшиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари касб байрами – 27 июнь Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати