Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қирғизстонлик касаба уюшмалари вакиллари Наманганда

26.05.2023. Ўтган йили Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгашининг бир гуруҳ вакиллари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жалолобод вилояти кенгашида бўлишган эди.

Ташриф чоғида иш жойларида муносиб меҳнат шароитлари яратилганини ўрганиш, иш берувчилар билан ижтимоий муносабатларни шакллантириш борасида икки томонлама Келишув имзоланган. Шунга мувофиқ, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жалолобод вилояти кенгаши ҳамда унинг шаҳар ва туман кенгашлари раислари Наманганга ташриф буюришди.

Ташрифнинг биринчи куни меҳмонларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари кенгашининг масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари кенгаши раис-
лари ҳамда касаба уюшмалари Республика кенгашининг масъул ташкилотчилари билан ўзаро таништирув мулоқоти ўтказилди.

Сўнгра касаба уюшмалари аъзоларини сиҳатгоҳларда дам олдириш, уларга яратилган шароит, даволаш-профилактика ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида «Чортоқ» санаторийси фаолияти алоҳида ўрганилди. Шундан сўнг, меҳмонлар тумандаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳига олиб борилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Қирғиз делегацияси вакиллари Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши фаолияти билан яқиндан таништирилди. Касаба уюшмаларига қарашли Марказий Осиёда ягона «Океан» ёпиқ сув ҳавзаси кўздан кечирилди. Меҳмонлар Давлатобод туманидаги Президент мактабида ҳам бўлиб, у ерда фаолият юритаётган устозларга яратилган шароитларга юқори баҳо беришди.

Орзугул Рустамова