Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Исакова бежизга мурожаат қилмаган экан

02.08.2022. Фарғона вилоят рухий асаб касалликлари шифохонасида логопед вазифасида бир ставкада ишлаб келаётган Люсик Исакова маоши нотўғри ҳисобланиши оқибатида ойлик иш ҳақи бир неча ойдан буён кам чиқаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгашига мурожаат қилиб, ҳуқуқий кўмак сўрайди.

Унинг мурожаати Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш давомида Л. Исаковани ойлик иш ҳақларини тўлашда иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилоят рухий асаб касалликлари шифохонаси бош шифокори К.Каримовнинг 01.04.2020 йилдаги №23к сонли буйруғи билан Люсик Исакова 2020 йил 1 апрелдан бир ставка логопед вазифасига асосий ходим сифатида ўтказилади. Шу буйруққа асосан Л.Исакова бир штат логопед ходим учун белгиланган иш вақти нормасида ўз вазифасини бажариб келади ва 2022 йилнинг январ ойигача иш берувчи томонидан бир штат бирлигига тенглаштирилган иш ҳақи тўланади. Бироқ…

2022 йилнинг январ ойидан бошлаб ҳеч қандай асоссиз ходимларнинг иш ҳақи табелида Л.Исаковани иш ҳажми 0,5 штат бирлигига ўзгартирилиб, унга 2022 йил январ, феврал ойларига ярим штат бирлигига тенглаштирлган иш ҳақи тўланади.

Мазкур ҳолат бўйича касаба уюшма инспекторлари томонидан мурожаатчи Люсик Исаковани  бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва 2022 йилнинг январ ойидан бошлаб нотўғри ҳисоблаб тўланган ойлик иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиб бериш бўйича Фарғона вилоят рухий асаб касалликлари шифохонасига ёзма кўрсатма берилади.

Касаба уюшма инспекторлари томонидан иш берувчига тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, “биз ҳақмиз”, дегандай кўрсатма талаблари бажарилмайди.

Аслида, Л.Исаковани ҳуқуқларини бузилишига сабаб, иш берувчи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори талабларини тўлиқ тушуниб етмаганлиги оқибатида келиб чиққан. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори 4-иловасида логопед ходимларни бир ҳафталик иш соати 18 соат этиб белгиланган. Иш берувчи эса ушбу қарор талабларига амал қилмасдан ходимдан ҳафтасига 36 соат ишлашни талаб қилган.

Иш барибир судгача боради. Шундан сўнг Л.Исакованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва белгиланган тартибда иш ҳақларини, шунингдек, 1 млн. 500 минг сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ФИБ Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритилади.

Суднинг ҳал қилув қарори билан Л.Исакованинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, тўланмаган иш ҳақлари белгиланган тартибда тўлинишига эришилади. Шунингдек, Л.Исакованинг фойдасига 1 млн. 500 минг сўм маънавий зарар ҳам ундириб берилади.

Зафаржон Қурбонов

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори

Click to listen highlighted text!