10.02.2023. Ҳар бир касбнинг ўзига яраша қийин чилиги бор. Кимдир эртадан-кечгача шинам хонада ўтириб, ақлий салоҳиятига таяниб иш кўрса, яна биров қишин-ёзин билак кучига зўр бериб, жисмоний машаққатлар эвазига рўзғорига барака киритади.
Андижон шаҳрида, неча йилларки, барқарор ишлаб келаётган «Автотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Салоҳиддин Жалилов бу ҳунарнинг риёзату заҳматидан яхши хабардор. Шу боис ҳам бошланғич касаба уюшмасининг ходимлар манфаатлари масаласидаги ҳар бир таклифини бажонидил қабул қилади, жамоа шартномасидаги иш берувчи мажбуриятлари билан боғлиқ бандлар ижросини юқори даражада таъминлашга ўзини жавобгар деб билади.
Бугунги кунда ташкилотда 205 нафар ходим фаолият юритади. Жамоа аъзоларининг 105 нафари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш билан машғул. Таъкидлаш керакки, ўтган йили айни йўналишда кўзда тутилган режа 102,8 фоизга бажарилди.
Ходимларга муайян саналарда бериладиган анъанавий мукофотлардан ташқари, юқори натижаларга эришаётганларни ҳар чоракда моддий рағбатлантириш одатга айланган. Бу ёндашув жамоада соғлом рақобат муҳитини яратишда, ходимларда изланувчанликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айримлар уйжойини таъмирлаш, маиший техникалар харид қилиш ёки оилада режалаштирилган бирор йирикроқ тадбирни ўтказиш учун чамаланган маблағи етарли бўлмаса, дарҳол банкдан қарзқавола қилишга одатланган. Мазкур ташкилотда эса шундай вазиятларда ишчилар ортиқча чиқимдор бўлмасликлари учун уларнинг аризасига асосан иш ҳақи ҳисобидан фоизсиз ссуда ажратиш амалиёти йўлга қўйилган.
– Жамоа шартномамизда меҳнат муҳофазаси бўйича 22 та тадбир режалаштирилган, – дейди бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Соҳибжон Ботиров. – Ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, техник хизмат кўрсатиш цехларидаги замонавий жиҳозлар ва асбобускуналарни белгиланган муддатларда кўрикдан ўтказиш каби масалалар шулар жумласидандир. Биргина мисол: ўтган йили ходимларга озиқовқат, сутқатиқ, даволашпрофилактика, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари ажратиш учун 89 миллион 662 минг сўм сарфланди.
Дунёга донғи кетган номдор компанияларда кундузги «дам олиш соати» масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Ахир ходим робот эмас, орада кундалик юмушидан бироз чалғиб, дейлик, спорт машғулоти билан шуғулланса ёки маданий ҳордиқ чиқарса, бунинг нимаси ёмон? Ташкилотда бу жиҳат ҳам эътибордан четда қолмаган – қўлга дам бериш учун хоҳласанг, волейбол ўйна, хоҳласанг, шахмат доналарини суриб, ақлингни чархла, истасанг, кутубхонага кириб, мутолаа қил. Бунинг учун ҳеч қандай монелик йўқ, қолаверса, керакли шароитлар яратиб қўйилган. Дарвоқе, МЧЖда ишчиходимлар учун ташкил этилган кутубхонанинг бадиий адабиётлар захирасига ўтган йили салкам 50 номдаги 100 га яқин янги китоб қўшилди. Эътиборли жиҳати, бошланғич қўмита томонидан тузилган низомга кўра, ҳар чоракда энг зукко китобхонлар пул маблағи билан тақдирланиб борилади. Бу ўринда гап мукофот пулининг миқдорида эмас, ёш кадрларни маърифатли қилиб тарбиялашга ҳисса қўшишдадир.
Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши раиси Шерзодбек Бўтаевнинг таъкидлашича, ушбу ташкилот ходимлар учун турли ҳудудларга саёҳат ташкил этиш борасида ҳам тармоқдаги кўп лаб корхоналарга ўрнак. Масалан, ўтган йилнинг ўзида 150 нафардан зиёд ходим ҳамда меҳнат фахрийлари тарихий шаҳарларга зиёратга юборилди.
Юқорида ташкилотдаги ишчанлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатаётган омилларнинг айрим қирраларигина қаламга олинди, холос. Ҳолбуки, ташкилотда кадрларга эътибор, устозшогирдлик муносабатлари бобида ўрганишга арзигулик тажрибалар кўп. Уларни, айниқса, ҳозирги кунда теваракатрофда фаолият кўрсатаётган – қўлқопдан тортиб ҳимоя воситаларигача бўлган харажатларни ходимининг гарданига юклайдиган техник хизмат кўрсатиш устахоналари учун татбиқ этишга катта зарурат бордай. Зеро, бугун сервис хизматининг сифати кўп жиҳатдан айни йўналишдаги кадрларга жиддий эътибор ва уларни ҳар томонлама тарбиялаш билан узвий боғлиқ.
Нурилло Нўъмонов