Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ишончни оқлаяпти

19.08.2024. Зулфия жуда қийналиб қолди. Бирор жойда ишлай деса фарзанди ҳали ёш, боз устига, кекса онаси бор, уни ёлғиз ташлаб кетолмайди. Шунга қарамай, мавсумий ишга чиқишга мажбур бўлди.

Ҳар қанча тиришмасин, камчиликларини бутлай олмади. Топгани ейиш-ичишдан ортмади. Қийинчиликлар эса тугай демасди. Бир неча марта ҳокимликдан ёрдам сўради. Лекин фойдаси бўлмади.

Бир куни «Ишонч телефони»дан хабар топди. Шу заҳоти 1211 га сим қоқди. Унинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати янгиланди. Шунингдек, вояга етмаган фарзандига нафақа тайинланди. Амударё туманида истиқомат илувчи Соҳиба Пирметова ҳам муаммолар гирдобига тушиб қолганлардан. Оиласи бузилган. Турмуш ўртоғи алимент тўлашдан бош тортган. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида куну тун фаолият кўрсатадиган қисқа рақамли 1211 «Ишонч телефони»га қилган мурожаати натижасида алимент тўлови тўлиқ ундириб берилди.

– Оилавий аҳволим ҳамма қатори, – дейди Соҳиба Пирметова. – Ажрашгач, собиқ турмуш ўртоғимдан фарзандимиз таъминоти учун моддий ёрдам сўрамадим. Ўзи ҳам жим кетди. Қизим вояга етиб қолди. Унинг таълими ва қўшимча тайёрлов курслари учун пул топиш осон бўлмаяпти. Шулардан келиб чиқиб, алимент ундириш бўйича ариза ёздим, аммо бундан бирон-бир наф чиқмади, ҳатто МИБнинг аралашуви ҳам натижа бермади. Шундан сўнг 1211 га қўнғироқ қилдим.

Муаммоларга ечим бўлаётган мазкур тизим ҳали қанча кўнгилларга йўл топиб, халқимиз ишончини оқлаши, шубҳасиз.

Фотима Абдураимова