[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.01.2022. Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,бандлигини таъминлаш,эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда ва бу каби эзгу ишлар 2023 йилда ҳам давом этиши шубҳасиз.Демакким,ҳар бир ислоҳот ва ҳар қандай қарор аввало инсон манфаатига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил эти ш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси  зиммасига юклатилган масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ҳудудий штаб раҳбари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев олиб борди.

Йиғилишда Қ.Қирғизалиев хотин қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш,уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш буйича амалга ошириладиган галдаги вазифалар хусусида тўхталар экан, қилинаётган ҳар бир иш шаффоф ва холислик асосида олиб борилишига алоҳида тўхталди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари жойларга бориб, чекка овул бўладими, туман ёки шаҳар бўладими,  хотин-қизларининг яшаш шароитларини, ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиши қайд этилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор У. Жалменов ва бошқалар сўзга чиқиб, «Аёллар дафтари» тизимининг 4-босқичида эътибор қаратилиши лозим бўлган меъзонларга алоҳида тўхталдилар.

Йиғилиш якунида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Фотима Абдураимова