[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.10.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг Республика минтақавий боcқичлари ниҳоясига етди.

Мазкур танлов ёш авлодни санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллатлараро дўстлик, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, эстетик дидни шакллантириш, шунингдек, ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Соғлом она ва бола йилида 3 босқичда ташкил этилган танлов республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган маданият муассасаларидаги болалар бадиий жамоаларининг 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчиларини жамлади. Унинг сентябрь ойида ўтказилган дастлабки босқичида 7 минг 800 нафардан ортиқ болажонлар иштирок этдилар. Иккинчи – ҳудудий босқичда эса 1 минг 700 нафар иқтидорли санъатсевар болалар анъанавий ижрочилик, эстрада қўшиқчилиги, якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги, якка ва жамоа рақси ижрочилиги йўналишларида ўз истеъдодларини намоён этдилар.

Ўзига хос болалар санъат байрамига айланган мазкур кўрик-танловнинг якуний – республика минтақавий босқичи жорий йилнинг 26 октябрь куни 4 та худудда – Сирдарё, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Уларда қуйи босқичларда ғолиб чиққан 300 нафарга яқин ёш ҳаваскорлар иштирок этди.

Санъатсевар болажонларнинг ҳар бир чиқиши нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндор болажонлар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати